ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

БАҲОДИР ДАВЛАТОВ «ПРО» ЛИЦЕНЗИЯСИ УЧУН ЎҚИЯПТИ

Киритилган сана: 03.11.2009.

Ўзбек футболи тарихида биринчи марта мураббийлар учун «ПРО» лицензиясига ўқиш курслари Тошкентда бўлиб ўтадиган бўлди. Аввал сира бундай бўлмаганди, масалан ўз вақтида Рауф Инилеев Россияда, Амет Мемет эса Украинада ўқиб «ПРО» лицензиясини қўлга киритиб қайтишганди. Мана энди 1 ноябрдан бошлаб пойтахтимиздаги «Чиғатой» терма жамоалар марказида энг юқори тоифадаги лицензия учун ўқув курслари бошланди. Мазкур лицензияни қўлга киритган мураббий кейинчалик исталган терма жамоа ва клубни бошқариш имкониятига эга бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россия ва Украинадан кейин мазкур курсга мезбонлик қилаётган учинчи давлатга айланди. ОФКнинг «Келажак» лойиҳаси дастури томонидан молиялаштирилган курсларда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 19 нафар мураббий таҳсил олишмоқда. Бу мураббийлар орасида «Машъал» бош мураббийи Баҳодир Давлатовнинг ҳам борлиги кишини хурсанд қилмасдан қўймайди. Қуйида «ПРО» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

МураббийЖамоаси
1. Азамат Абдураимов“Динамо” (Самарқанд)
2. Вадим Абрамов“Локомотив” (Тошкент)
3. Мурод Отажонов“Бунёдкор” (Тошкент)
4. Миржалол ҚосимовЎзбекистон миллий терма жамоаси
5.  Вадим Шодиматов “Бунёдкор” (Тошкент)
6. Аҳмад УбайдуллаевЎзбекистон ёшлар терма жамоаси
7. Равшан Ҳайдаров“Пахтакор” (Тошкент)
8. Эдгар Гесс“Шўртан” (Ғузор)
9. Игор Шквирин“Олмалиқ” (Олмалиқ)
10. Микола Шевченко“Металлург” (Бекобод)
11. Семён Могилевский 
12. Рустам Забиров“Қизилқум” (Зарафшон)
13. Сергей АрслановЎзбекистон ёшлар терма жамоаси
14. Баҳодир Давлатов“Машъал” (Муборак)
15. Андрей Микляев“Локомотив” (Тошкент)
16. Алексей ЕвстафеевЎзбекистон ўсмирлар терма жамоаси
17. Вали Султонов“Хоразм” клуби бош мураббийи
18. Виктор Жалилов“Пахтакор” клуби бош мураббийи
19. Александр Волков“Бунёдкор” (Тошкент)
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +