ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«Динамо» - «Машъал». Preview.

Киритилган сана: 05.11.2009.

Самарқанднинг «Динамо» ҳамда Муборакнинг «Машъал» жамоалари ўртасидаги баҳс ҳар доим қизиқарли руҳда кечган. Бу жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик доим мухлислар эътиборида бўлади. Эътиборлиси, бу ўйин ҳар икки жамоанинг ўзаро 20 учрашуви бўлиб тарихда қолади.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг “Спорт” бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 29-тур ҳакамларини эълон қилди. Бу рўйхатга кўра, шаҳримиздаги сўнгги баҳс пойтахтлик ҳакамга топширилди.

Пайшанба куни соат 14-30 да бошланадиган баҳсни тошкентлик ҳакам Марат Исмоилов бошқаради. Унга қанотларда Равиль Шояхметов билан Владлен Лушин кўмаклашишади. Тўртинчи ҳакам – Рустам Тошмуҳамедов. Учрашув назоратчиси эса Раҳим Мўминов.

«Динамо» – «Машъал»
Бош ҳакам:
Марат Исмоилов (Тощкент)
Қанот ҳакамлари: Равиль Шояхметов, Владлен Лушин.
Назоратчи: Р.Мўминов.

ЎРИНБОСАРЛАР ЎЙИНИ
Чоршанба куни ҳар икки жамоа ўринбосарлари ўртасидаги учрашув ўтказилди. Тенгкурашлар остида кечган баҳсда майдон эгалари кичик ҳисобда ғалаба қозондилар.

4.11.09. «Олимпия» стадиони, 534 томошабин.
«Динамо» - «Машъал» - 1:0
Гол:
Ҳамдам Раҳмонов, 70 пен.
Бош ҳакам: Рустам Тошмухамедов (Нукус) – 8.
Огоҳлантиришлар: М. Ахмеров (25), Ж. Ибрагимов (67), Ш. Зайниев (76) – Д. Эшбоев (16), Ф. Сайфиев (21), Д. Хутов (55).

ЖАДВАЛДАГИ ҲОЛАТ
«Динамо»
Ўтган турда Хоразмдан мағлубият билан қайтган самарқандликлар бу турда мухлислари қаршисида фақат ғалаба учун тўп суришлари аниқ. Бундан ташқари, турнир жадвалидаги ҳолат ҳам шуни тақозо қилади. Зеро, жамоа ўтган турдаги мағлубиятдан кейин 10-поғонадан жой эгаллаган. Ушбу турдаги «Машъал» устидан ғалаба қозонилган тақдирда, Азамат Абдураимов шогирдларини чемпионатда кўтарилишлари мумкин. Энг асосийси эса, бу ўйиндан кейин Самарқандда чемпионат байроқлари туширилиб қўйилади. Бу баҳс маҳаллий мухлислар кўз ўнгидаги жорий мавсумнинг охирги ўйини бўлади. Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, «Арслонлар»нинг ғалаба учун жиддий курашишларини тахмин қилиш мумкин. Сўнгги турда «Динамо»ни мамлакат чемпиони «Бунёдкор» қабул қилади.

«Машъал»
Муборакликлар самарқандликлардан саккиз очко кам жамғарган ҳолда икки ўрин пастда боришмоқда. Аммо, жадвалдаги ҳолат жамоанинг яққол кучини кўрсатмаслиги барчага аён. Чунки, муборакликлар сўнгги турда ўз майдонларида «Қизилқум» устидан йирик 6:1 ҳисобда зафар қучдилар. Бироқ, шунга қарамай Баҳодир Давлатов шогирдларига биринчи лигага тушиб кетиш хавф солмоқда. Бу эса меҳмонларнинг фақат ғалаба учун майдонга тушишларини англатади. Агар, бугун муборакликлар мағлубиятга учрашса, улар сўнгги турда яна бир аутсайдер Жиззахнинг «Сўғдиёна» футболчиларини ўз майдонларида мағлуб этишлари керак. Шунингдек, муборакликлар «Бунёдкор»га қарши учрашувни ҳали ўтказишмаган.

 
ТАРКИБДАГИ ЙЎҚОТИШЛАР:
«Динамо»

Сўнгги ўйинларда бош мураббий Азамат Абдураимов таркиб борасида жиддий муаммоларга йўлиққан. Ўтган турда Хоразмда деярли асосий таркиб тўп сурмаган бўлса, бу сафар ҳам тўртта асосий футболчилар майдонга тушишмайди.
Бугун «Динамо» сафида асосий футболчилардан бири – Илҳом Юнусов майдонга тушмаслиги деярли аниқ. Клуб шифокорларининг таъкидлашича, Юнусов бетоблиги боис ўйнамайди. Шунингдек, дисквлификация учун Сирож Сайфиев ҳамда оилавий муаммолари туфайли Умед Абдураҳмонов майдонга тушмайди. Энг катта йўқотиш эса, дарвоза чизиғи бўлди. Ўйиндан олдин машғулотларда қўлидан жароҳат олган асосий дарвозабон Темур Ғаниев майдонга тушмайди. Унинг ўрнига Олий лигадаги дебьютини – Артур Парванов нишонлайди.

 «Машъал»
Муборакликлар таркибида жиддий йўқотиш йўқ. Бугун Давлатов деярли барча футболчилар хизматидан фойдаланиши мумкин.

ТАРКИБЛАР:
Бугун «Динамо» қуйдаги таркибда майдонга тушади:
Дарвозабон: Артур Парванов
Ҳимоячилар:  Учқун Қобилов, Девид Ония, Александр Хвостунов, Акмал Бозоров
Ярим ҳимоячилар: Эркин Бойдуллаев, Элёр Жаҳонов, Андрей Акопянц
Ҳужумчилар: Олег Мозговой, Улуғбек Бақоев, Боҳодир Насимов.

«Машъал»
С. Қувватов, А. Ерохин, А. Тюленев, А. Писный, К. Израилов, А. Гребенюк А. Шодмонов, В. Кожушко, С. Ҳамроев, Б. Қодирқулов, А. Шадрин.

ЙИГИРМАНЧИ ТЎҚНАШУВ
Агар, статистикага мурожаат этадиган бўлсак, севимли «Динамо» жамоамиз ҳамда «Машъал» жамоаси шу кунгача Олий лига баҳсларида  19 марта рўбарў келишган. Пайшанба кунги ўйин 20 ўйин бўлиб тарихда қолади.

 Эътиборлиси, ўзаро учрашувларга назар солар эканмиз, 19 учрашувнинг 9 тасида самарқандликлар ғолиб бўлишганлиги гувоҳи бўлсак, 9 ўйинда муборакликларнинг қўллар баланд келганлигини кўриш мумкин. Бор йўғи, бир ўйинда ғолиб аниқланмай, муроса йўли танланган.

Ўзаро ўйинларда дарвозаларга умумий – 47 тўп киритилган. Шуларнинг, 22 тасини Динамочилар «Машъал» дарвозасига киритган бўлсалар, 25 марта қашқадарёликлар ҳам тўп киритишган. Яъни, тўплар нисбати 22-25 муборакликлар фойдасига.

Қуйида ўзаро учрашувлари ҳисоблари билан танишишингиз мумкин:

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР:
1995 йил

"ДИНАМО" - "МАШЪАЛ" - 5:0
"МАШЪАЛ" - "ДИНАМО" - 0:1
1996 йил
"МАШЪАЛ" - "ДИНАМО" - 0:1
"ДИНАМО" - "МАШЪАЛ" - 3:0
2002 йил
"ДИНАМО" - "МАШЪАЛ" - 2:1
"МАШЪАЛ" - "ДИНАМО" - 3:0
2003 йил
"ДИНАМО" - "МАШЪАЛ" - 1:0
"МАШЪАЛ" - "ДИНАМО" - 2:0
2004 йил
"МАШЪАЛ" - "ДИНАМО" - 3:0
"ДИНАМО" - "МАШЪАЛ" - 1:0
2005 йил
"ДИНАМО" - "МАШЪАЛ" - 0:2
"МАШЪАЛ" - "ДИНАМО" - 3:1
2006 йил
"ДИНАМО" - "МАШЪАЛ" - 0:1
"МАШЪАЛ" - "ДИНАМО" - 4:1
2007 йил
"ДИНАМО" - "МАШЪАЛ" - 2:1
"МАШЪАЛ" - "ДИНАМО" - 3:1

2008 йил, биринчи давра.
«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ» - 2:0
Голлар:
Д.Ония, И.Қурбонов.
“Динамо”: Олег Горвиц, Даврон Файзиев, Девид Ония, Жасур Хамроев, Мурод Хамроев, Омар Бердиев, Леонид Кошелев, Патрик Агбо, Дилшод Шарофутдинов, Баходир Насимов, Илёс Қурбонов (Анвар Бердиев, 85)
“Машъал”: Михаил Наумов, Дилявер Ваниев, Анвар Ғофуров, Жахонгир Жиямуродов, Рустам Қодиров  Илҳом Шомуродов, Виктор Клишин, Лутфулло Тураев, Габит Сапаргалиев, Артём Филипосян, Самандар Шодмонов (Ботир Қодиркулов, 80)

2008 йил, иккинчи давра.
«МАШЪАЛ» – «ДИНАМО» 1:1 (1:0)
Голлар:
Илҳом Шомуродов, 13 -1:0, Омар Бердиев, 77 -1:1
«Машъал»: Михаил Наумов, Дилявер Ваниев, Анвар Ғофуров, Жаҳонгир Жиямуродов, Илҳом Шомуродов, Виктор Клишин (Камолиддин Мурзоев, 67), Лутфулла Тўраев, Габит Сапаргалиев, Артём Филипосян, Самандар Шодмонов (Аббос Шодмонов, 85), Ботир Қодирқулов (Рустам Қодиров, 75).
«Динамо»: Олег Горвиц, Марат Ахмеров, Омар Бердиев, Даврон Файзиев, Леонид Кошелев, Патрик Агбо, Зафар Холмуродов (Отабек Нарзулаев, 66), Ринат Байрамов, Садриддин Абдуллаев, Жасур Ҳамраев (Дилшод Шарафутдинов,54) Мурод Ҳамроев (Илёс Қурбонов, 19)
Ҳакамлар: В.Серазитдинов – 9,4; Р.Шояхметов – 9,0; В.Агишев – 9,2; Б.Норсафаров – 9,0
Огоҳлантиришлар: Ж.Жиямуродов (64) – З.Холмуродов (16), П.Агбо (69), Р.Байрамов (78)
Назоратчи: А.Абдуллаев.
Муборак. 3015 томошабин.
Ўринбосарлар - 1:1

2009 йил, 6 март. Биринчи давра.  2-тур
«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО» - 1:0

Муборак. Баҳром Вафоев номли стадион. 4532 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазитдинов – 8,4; В.Шашков – 8,2; Ж.Саидов – 8,4; Н.Рўзимов – 9,0
“Машъал”: Санжар Қувватов, Габит Сапаргалиев, Абдували Мўминов (Алексей Дмитриев, 54), Хуршид Узоқбоев, Андрей Панчук, Ботир Қодирқулов, Файзулла Қамбаров (Александр Мерзляков, 42), Фозил Мусаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Зафар Холмуродов (Нодир Давлатов, 46), Мамука Гонгадзе.
“Динамо”: Олег Горвиц, Марат  Ахмеров (Акмал Бозоров, 45), Дэвид Ония, Учқун Қобилов, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Сергей Токов, Баҳодир Насимов (Анвар Бердиев, 68), Андрей Акопянц, Александр Диндиков (Эвертон, 46), Сирож Сайфиев.
Гол: Н.Давлатов (76)
Огоҳлантиришлар: Ф.Қамбаров (40), З.Холмуродов (44) – И.Юсупов (16), У.Қобилов (27)
Назоратчи: Р.Мўминов.

2009 йил, 5-ноябрь. 29-тур
Самарқанд, «Динамо» стадиони. Соат 14-30.
«Динамо» - «Машъал»
Бош ҳакам:
Марат Исмоилов.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.
Усмон Ибодов тайёрлади.

Манба: www.sam-dinamo.vo.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +