ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

БАҲОДИР ДАВЛАТОВ: «ҲИСОБ ЎЙИНГА МОС БЎЛМАДИ»

Киритилган сана: 06.11.2009.

«Машъал» навбатдаги турни сафарда «Динамо»га қарши ўтказиб 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Буни клуб учун шармандали натижа деса бўлади. Негаки ўртамиёна жамоалардан йирик ҳисобда енгилиш «Машъал»дек жамоа обрўсига сира ярашмайди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Баҳодир Давлатов ўз фикрларини қуйидагича изҳор этди.

- Баҳодир Бойжонович, сафарда «Динамо» клуби билан кечган баҳс тўғрисида қандай фикрдасиз?

- Йирик ҳисобда ютқазиб қўйганимиздан ҳаммамиз афсусдамиз. Бу учрашувда бизга асосий таркиб ўйинчиларидан Александр Шадрин билан Карим Израилов йиғилиб қолган сариқ карточкалари туфайли, Габит Сапаргалиев эса жароҳати боис ёрдам бера олишмади. Шунга қарамай бошқа йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Ўйлашимча, якуний ҳисоб ўйинга яраша бўлмади, чунки ўйин борасида майдон эгаларидан қолишмадик. Биз қандайдир фалокат босиб ютқазиб қўйдик. Тўғри, «Динамо» ҳам кучли жамоа, лекин рақибга бундай ҳисобда ютқазиб қўямиз, деб сира кутмагандим.

- Шогирдларингиз нима учун бу учрашувда тўп кирита олишмади?
- Омадимиз келмади. Виктор Кожушко билан Нодир Давлатовда яхши имконият юзага келганди, лекин улар фойдалана олишмади.

- «Динамо»нинг ҳар бир хавфли ҳужуми гол билан якун топди деса бўладими?

- Уларда гол уриш учун 5-6та имконият юзага келган бўлса, шундан тўрттасида тўп киритишди. Бизда эса уч-тўрт марта дарвозани ишғол қилиш имкони бор эди, аммо бирортасидан унумли фойдалана олмадик.

- Ҳозир йигитларнинг кайфияти қандай?

- Албатта, бундай ҳисобдаги мағлубиятдан кейин унчалик яхши эмас. Олдимизда яна иккита учрашув қолди — «Сўғдиёна» ва «Бунёдкор»га қарши. Энди шу ўйинларда ўзимизни кўрсатмасак бўлмайди.   

- Ушбу мавсум «Машъал» олий лиганинг сафар ўйинларида умуман ғалаба қозона олмади.
- Ҳа, бу жуда ёмон кўрсаткич. Мен ўйиндан олдин йигитларга Самарқанддаги баҳс биз учун охирги имконият эканлигини айтгандим. Лекин кўриб турганингиздек, барибир ғалаба қозона олмадик. Турнир жадвалида биздан пастки поғона бораётган жамоаларга қаранг, улар ҳеч бўлмаса битта учрашувни сафарда ютишган. Биз бўлсак шуни уддалай олмадик. Афсуски, «Машъал» 2009 йилги миллий чемпионатда сафарда бирор марта ҳам ғалаба қозонмаган жамоа сифатида тарихга киритилди.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +