ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ҲУЖУМКОР ЎЙИН, ЛЕКИН ЙИРИК ҲИСОБДАГИ МАҒЛУБИЯТ

Киритилган сана: 06.11.2009.

29-турнинг ҳужумкор руҳда ўтган ўйини Самарқандда «Динамо» ва «Машъал» жамоалари ўртасида кечди. Чемпионатимиз тарихида ўзаро йигирманчи учрашув бўлиб тарихда қолган қарама-қаршиликда «динамочилар» йирик ҳисобда зафар қучишди.

Ўйиндан олдин самарқандликлар мураббийи фикр билдираркан, «Машъал» жамоасига қарши баҳсда таркиб ҳамда футболчиларнинг ўйинга тайёрланиши борасида муаммога йўлиққанлигини таъкидлаб, хавотирланаётганлигини айтганди. Азамат Абдураимов шунингдек, “агар тезкор гол урсак, йирик ҳисобда ғалаба қозонамиз” қабилида фикр билдирганди. Демак, унинг тахмини тўғри чиқди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан уч ҳужумчини майдонга туширган «арслонлар» бош мураббийи шу куни ҳужумкор тактикани қўллади. Бу эса баҳснинг илк дақиқаларидан бошлаб хавфли вазиятлар юзага келишини таъминлади. Учрашувнинг 2-дақиқасида майдон эгалари ҳужумчиси Баҳодир Насимов дарвозабон билан яккама якка чиқиб Қувватовни доғда қолдира олмади. Кўп ўтмай, «Машъал» футболчилари ҳам ҳужумга жавобан хавфли вазият юзага келтиришди. Сирож Ҳамроевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида ҳужумга отланган Насимов меҳмонлар ҳимоячилари томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Чамаси 20 метрлар узоқликдан белгиланган жарима тўпига мезбонлар легионери Олег Мозговой яқинлашди. Унинг берган айланма зарбаси, Қувватов қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагидан жой олди.

Ҳали муборакликлар ўзларига келиб улгурмасиданоқ, стадион яна ларзага келди. Майдон марказидан олдинга интилган «Динамо» таянч ярим ҳимоячиси Эркин Бойдуллаев жарима майдонига кирмасдан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди.

Ушбу голдан кейин ўйин суръати бироз пасайди. Аммо «Машъал» футболчилари «Динамо» дарвозабони Артур Парванов томон зарбалар йўллаб туришди. Ҳаяжон сабабми дебютант қатор зарбаларни қайтаришда ва уларни бартараф этишда ишончсиз ҳаракат қилди. Бўлим тугашига қадар ҳар икки жамоа вакиллари қатор ҳужумлар содир этишди, аммо сўнгги вазиятларда аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим ҳам биринчиси сингари анча ҳужумкор руҳда бошланди. Майдон эгалари ҳужум чизиғида шу куни анча фаол ҳаракат қилган Улуғбек Бақоев - Баҳодир Насимов тандеми бир неча бор голли вазиятларни содир этишди. Лекин вазиятлардан фойдаланиш бобида уларга омад кулиб боқмади. Баҳодир Давлатов шогирдлари ҳам иккинчи бўлимда воқеалар ривожини ўзгартиришга ҳаракат қилишди, бироқ оддий вазиятлардаги хатолар жамоа ҳужумларини тезда бартараф этилишига сабаб бўлди. Шунингдек, муборакликлар сафида яққол етакчининг йўқлиги жамоанинг тарқоқ бўлиб ҳаракатланишига олиб келди. Бунинг натижасида эса «Машъал» ҳимоя қўрғонидаги ўта қўпол хатолар жамоанинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига сабаб бўлди. 81-дақиқада Бақоев-Насимов комбинациясидан кейин Улуғбек «Динамо»даги тўртинчи голини киритди.

Ўйин сўнгигача Абдураимов шогирдлари ҳужумларни тўхтатишмади. Бир неча бор Санжар Қувватов ҳимоячиларнинг хатосини тузатиб зарбаларни бартараф этди. «Динамо»нинг мухлислар қаршисидаги жорий йилги учрашуви якунланаётган бир пайтда, самарқандлик мухлислар байрамни бошлаб юборишди. Ўйин тугашига уч дақиқа қолганида марказий ҳимоячилардан тезлиги эвазига қочиб кетган Баҳодир Насимов мавсумдаги ўнинчи голини киритди.

Учрашув якунлангач мухлислар жамоаларни қўллаб-қувватлаш билан бирга қарийб ярим соат давомида стадионни тарк этишмади. Дастлаб Самарқанд шаҳар ҳокими Зоир Мирзаев сўзга чиқди. Кейин эса тантанали равишда Самарқандда чемпионатимиз байроқлари туширилди ва ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ» - 4:0
Голлар:
О.Мозговой (12), Э.Бойдуллаев (13), У.Бақоев (81), Б.Насимов (87).
«Динамо»: А.Парванов, У.Қобилов, Д.Ония, А.Бозоров (С.Мустафоев, 85), А.Хвостунов, Э.Бойдуллаев, Э.Жаҳонов (У.Абдураҳмонов, 61), А.Акопянц, О.Мозговой (М.Ахмеров, 82), У.Бақоев, Б.Насимов.  
«Машъал»: С.Қувватов, А.Ерохин, А.Тюленов, А.Писный, А.Мерзляков (Ш.Мухаммадиев, 71), А.Гребенюк, С.Қуттибоев (Ф.Қамбаров, 25), А.Шодмонов, В.Кожушко, С.Ҳамроев, Н.Давлатов.
Огоҳлантиришлар: А.Тюленев (49), Ф.Қамбаров (57) - иккаласи “Машъал”.
Ҳакамлар: М.Исмоилов - 9,5; Р.Шояхметов - 9,0; В.Лушин - 9,1; Р.Тошмухамедов - 9,0.
Назоратчи: Р.Мўминов.
Самарқанд. 8444 томошабин.

Усмон ИБОДОВ
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +