ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

АСОСИЙ ТАРКИБ ҲАМ ШУ ҲИСОБДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Киритилган сана: 10.11.2009.

Бир кун олдин бўлиб ўтган «Машъал» ҳамда «Сўғдиёна» клубларининг ўринбосарлари баҳсида майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Эртаси куни ўтказилган асосий таркиблар ўртасидаги ўйинда ҳам худди шу ҳисоб қайд этилди. Қизиғи шундаки, ўринбосарлар учрашувида дастлабки гол пенальтидан, иккинчи гол эса ўийндан киртилган бўлса, бу сафар ҳам шундай бўлди. Яъни, ўйиннинг 30-дақиқасида Виктор Кожушко пенальтидан самарали фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқда Александр Гребенюк ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, мазкур беллашув «Сўғдиёна» учун охирги имконият эди. Агар жиззахликлар «Машъал» устидан зафар қучишганида элитада жон сақлаб қолиш имкониятини сақлаб қолган бўлишарди, аммо меҳмонлар Муборакда тўп кирита олишмади. Шуни алоҳида айтиш лозим, меҳмонлар сафида Муқим Тошматов ҳамда Даврон Файзиев каби футболчилар шу куни яхши ўйин кўрсатишди. Майдон эгалари таркибида эса Аббос Шодмонов бошқаларга қараганда алоҳида ажралиб турди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ўйиннинг 30-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда жарима майдончаси ичида Аббос Шодмоновга нисбатан қоида бузилганидан сўнг бош ҳакам «Сўғдиёна» дарвозаси томон ўн бир метрлик жарима тўпи белгилади. Пенальтидан Виктор Кожушко унумли фойдаланди ва шу тариқа биринчи тайм 1:0 ҳисобида якунига етди. Танаффусдан кейин «Машъал» вакиллари анча жонланиб қолишди. Бунинг натижасида 54-дақиқага келиб «Сўғдиёна» дарвозаси яна бир марта ишғол қилинди. Аввалига тўпни жамоадошидан қабул қилиб олган Александр Шадрин тўпни чиройли тарзда Аббос Шодмоновга етказиб берди. Аббос эса ўз вақтида жуда қулай вазиятда турган Саша Гребенюкни қидириб топди ва тўпни унга оширди. Гребенюк эса тўпни деярли бўш қолган дарвозага йўллаб ҳисобнинг 2:0 кўриниш олишини таъминлади.
 
«МАШЪАЛ» - «СЎҒДИЁНА» - 2:0
Голлар:
В.Кожушко (30-пен.), А.Гребенюк (54).
«Машъал»: Санжар Қувватов, Андрей Ерохин, Андрей Писний, Габит Сапаргалиев, Карим Израилов, Александр Гребенюк, Аббос Шодмонов, Виктор Кожушко (Саламат Қутибоев, 62), Сирож Ҳамроев, Александр Шадрин, Ботир Қодирқулов (Нодир Давлатов, 70).
«Сўғдиёна»: Михаил Спиридонов, Даврон Файзиев, Ислом Аҳмедов, Беҳзод Абдимўминов (Дмитрий Чепур, 80), Азим Юлдашев, Собир Ҳамидов, Сардор Қаҳҳоров, Муқим Тошматов, Фаррух Мирюнусов, Марат Ҳошимов, Зафар Нарзиқулов (Дониёр Тожибоев, 66).
Огоҳлантиришлар: К.Израилов (7) – З.Нарзиқулов (32), С.Қаххоров (50), Ф.Мирюнусов (81), М.Хошимов (84).
Ҳакамлар: Б.Тоғаев – 9,1; О.Жумаев - 9,4; Ж.Саидов – 9,4; Х.Рўзиев – 9,0.
Назоратчи: А.Попов.
Муборак. 3511 томошабин.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +