ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Омад келмади

Киритилган сана: 12.11.2009.

Бугун Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадионда Олий лига 26-турнинг қолдирилган учрашуви, мавсумнинг энг сўнгги ўйини ниҳоясига етди. Ўйин олдидан “Машъал” футбол академиясининг 5 йиллиги ва ушбу академияда катта мураббий лавозимида ишлаётган Борис Степанович Серостановнинг 60 йиллик юбилей муносабати билан концерт дастури уюштирилди ва мураббийга совға саломлар улашилди. Шунингдек, тадбирни ўзининг беш йиллигини нишонлаётган "Машъал" футбол академияси тарбияланувчиларининг яшил майдондаги кўргазмали чиқишлари ҳам безаб турди. Клуб вице-президенти Баҳром Давлатов ва Қашқадарё вилояти футбол федерацияси масъул котиби Анатолий Курасов табрик сўзлари билан чиқиш қилишди. "Бунёдкор" раҳбарияти номидан эса юбиляр Б.С.Серостановни клуб бош директори Александр Шапран сўзга чиқиб, муборакбод этди. Фурсатдан фойдаланиб, "Машъал" ФК раҳбарлари Луиз Фелипе Сколарига зарбоп тўн кийдирдилар.

Учрашув анча қизиқарли кечди. Гарчи 7 нафар футболчиси терма жамоа сафига чақирилган бўлса-да, “қалдирғочлар”нинг бошланғич таркиби барибир анча кучли кўриниш ҳосил қилганди. Кучли рақибга қарши муборакликлар анча яхши ҳаракат қилишди. Тошкентликларни кўпгина вазиятларда Мурод Зухуров голдан сақлаб қолди. 45-дақиқада эса Виктор Карпенко ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда майдон эгаларининг ҳисобни тенглаштириш мақсадида қилган уринишлари зое кетди. Ҳимоячилар ва дарвозабон ишончли ҳаракат қилди. Шу тариқа “Бунёдкор” мавсумни 28 ғалаба ва 2 дуранг билан якунлаган бўлса, “Машъал” футболчилари 13-ўринда тугатишди.

Олий лига. 26-турнинг қолдирилган учрашуви.
“Машъал” – “Бунёдкор” – 0:1
Голлар:
Виктор Карпенко 45
Огоҳлантиришлар: Хосе-Луис Вильянуэва 76, Эдсон Рамос 90+2 — иккаласи “Бунёдкор”.
“Машъал”: Элдор Исабоев, Андрей Ерохин, Андрей Писний, Гапит Сапаргалиев, Карим Израилов, Александр Гребенюк, Саломат Қуттибоев, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Александр Шадрин, Ботир Қодирқулов (Шуҳрат Муҳаммадиев 37, Нодир Давлатов 79)
“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Гочгули Гочгулиев, Хайрулла Каримов, Эдсон Рамос, Шавкат Саломов (Миразиз Жалолов 90+1), Ривалдо, Хосе-Луис Вильянуэва, Виктор Карпенко (Камолиддин Мурзоев 70), Руслан Мелзиддинов, Жоао Виктор (Санжар Тўрақулов 35), Абдуқаҳҳор Хожиакбаров.
Ҳакамлар: В.Серазитдинов (Тошкент), Р.Самандаров (Навоий), М.Шарипов (Бухоро), Н.Мешков (Самарқанд)
Назоратчи: В.Валицкий (Тошкент)
2009 йил 12 ноябрь. Муборак. Б.Вафоев.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +