ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Янги мавсумга тайёргарлик 10 декабрда бошланади

Киритилган сана: 24.11.2009.

Муборакнинг “Машъал” клуби 2009 йилги мавсумни бошқаларга нисбатан кечроқ якунлашга мажбур бўлди. 12 ноябрь куни жамоамиз 26-турнинг қолдирилган ўйинида “Бунёдкор” қарши ўйин билан мавсумни якунлади. Шундан сўнг 13 ноябрдан бошлаб, футболчилар таътилга чиқиб кетишди.

Якунланган мавсумда “Машъал” 13-ўринни эгаллади. Бир томондан, бу “Машъал”нинг содиқ мухилслари кутган натижа бўлмаса, иккинчи томондан эса, ўз сафини академия тарбияланувчилари билан тўлдирган клуб мавсум бошида қийинчиликларга дуч келганини инобатга олсак, мавсум омадли ўтди дейишимиз мумкин. Мавсум бошида асосий таркиб футболчилари ва бош мураббий “Насаф”га кўчиб ўтганди. Шундан сўнг “Машъал” биринчи даврани хавфли зонада якунлади. Мураббийликка Баҳодир Давлатов келиши билан эса жамоанинг ишлари юришиб кетди.

Иккинчи даврада “Машъал” ўз майдонида фақатгина бир марта ютқазди — сўнгги баҳсда “Бунёдкор”га. Муборакликлар “Пахтакор” билан баҳсда ғалабага жуда яқин тургандилар, бироқ дуранг билан кифояланишга мужбур бўлдилар. Иккинчи даврада Муборакдаги ўйинларда 6 ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этилди. Тўғри, клуб сафарда фақат Бекободдангина бир очко билан қайтди. Биз, “Машъал”нинг барча мухлислари каби, жамоанинг сафарда ҳам, уйда ҳам яхши натижаларга эришишига умид қиламиз. Сўнгги баҳслар шуни кўрсатдики, келаси йили жамоадан яхши натижалар кутишга ҳақлимиз.

Футболчилар таътилдан 10 декабрь куни қайтишади ва жамоа ўша куни Тошкентда йиғилади. Футболчилар пойтахтда тиббий кўрикдан ўтишади ва жамоанинг Янгиердаги базасида машғулотларни бошлашади. Дастлабки босқичда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратилади. Шундан сўнг, 27 декабрь куни жамоа янги йил муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиқади ва январь ойи бошида яна йиғилади. “Машъал” клубига оид энг сўнгги янгиликларни расмий веб-сайтимиз орқали танишиб боринг.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +