ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» ЎРТОҚЛИК ЎЙИНИДА МАҒЛУБ БЎЛДИ

Киритилган сана: 05.09.2010.

Миллий терма жамоамизнинг иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши туфайли олий лигамизда кичик танаффус юзага келганидан хабарингиз бор. Ушбу танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида «Машъал» Тошкентда «Бунёдкор»га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўзига яраша кескин ва қизиқарли кечган баҳсда муборакликлар 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Ўйинда дастлаб Боян Калевич ҳисобни очди. Кейин эса иккинчи таймда захирадан майдонга тушган Шаҳзод Шайманов бош билан ажойиб зарба йўллаб вазиятни тенглаштирди. Лекин орадан тўрт дақиқа чамаси вақт ўтиб Анвар Раҳимов жамоадошларини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг «газчилар» яна ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда Аббос Шодмонов ўзини кўрсатди. Лекин ўйин охирларида жарима майдончамиз ичида қоида бузилгани туфайли бош ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик жарима тўпидан эса Калевич фойдаланиб «Бунёдкор»нинг ғалабасини таъминлади. Энди «Машъал» навбатдаги учрашувни ўз майдонида 11 сентябрь куни «Шўртан»га қарши ўтказади. Мазкур учрашув олий лиганинг 19-туридан ўрин олган.

Ўртоқлик учрашуви.
«Бунёдкор» - «Машъал» - 3:2
Голлар: Калевич (2та), Раҳимов – Шайманов, Шодмонов.
«Машъал»: Жасур Нарзиқулов, Дилявер Ваниев, Насим Шоимов, Аббос Шодмонов, Саламат Қутибоев, Владислав Вирич, Илья Ильин, Александр Брданин, Шерзод Райимжонов, Жасур Бобоев, Николай Риндюк.
Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Исабоев, Шаҳзод Шайманов, Шерзод Аъзамов, Нодир Давлатов, Сирож Ҳамроев.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +