ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

РИНДЮК ЯНА ЎЙИН ҚАҲРАМОНИГА АЙЛАНДИ

Киритилган сана: 13.09.2010.

"Машъал" 19-тур баҳсини ўз майдонида "Шўртан"га қарши ўтказди. Бир кун олдин бўлиб ўтган баҳсда "Машъал" ўринбосарлари мағлубиятга учрашганди, аммо ҳар иккала жамоанинг асосий таркиблари ўртасида кечган ўйинда эса майдон эгалари ғалаба қозонишди. Дарвоқе, шу ўринда қизиқ бир фактни келтириб ўтсак. Биринчи даврада Ғузорда бўлиб ўтган ўйинда "Шўртан" 1:0 ҳисобида зафар қучганди, Муборакдаги учрашувда эса "Машъал" шу ҳисобда ғалаба қозонди. Бундан ташқари биринчи даврадаги баҳсда "Шўртан" ўринбосарлари мағлубиятга учрашган, лекин асосий таркиб ютганди. Бу сафар эса шунинг тескариси рўй берди. Яъни "Машъал" ўринбосарлари мағлубиятга учраган бўлишса, эртаси куни асосий таркиб вакиллари ғалаба қозонишди.

Ўйин борасида тўхталиб ўтадиган бўлсак, шу куни ҳар икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб ва тенг ўйин кўрсатди. Хавфли вазиятларни юзага келтириш борасида ҳам томонлар деярли бир хил кўрсаткичга эга бўлишди. Фақат омад кўпроқ "Машъал"га кулиб боққани туфайли майдон эгалари рақибдан устун келишди. Яна шуни айтиш лозим, муборакликларнинг белорусиялик легионери Николай Риндюк бу сафар ҳам ажойиб ўйин намойиш этди, шу билан бирга 19-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди. Риндюк гол урган вазиятда "Шўртан" сардори Асрор Алиқулов хатога йўл қўйди, бундан эса ҳужумчи унумли фойдаланиб дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.

Гол ўтказиб юборганидан сўнг "Шўртан"нинг ўйини янада жонланди. Эндиликда ғузорликлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга қўшилишга ҳаракат қилишди. Лекин ўз навбатида "Машъал" ҳимоячилари ва айниқса дарвозабон Жасур Нарзиқулов яхши ҳаракат қилиб гол ўтказишга йўл қўйишмади. 19-дақиқада киритилган гол ўйин охиригача сақланиб қолди ва шундай қилиб "Машъал" ўз очколари сонини 24тага етказиб 8-ўринга кўтарилиб олди.

МАШЪАЛ - ШЎРТАН - 1:0
Гол:
Н.Риндюк (19)
"Машъал": Жасур Нарзиқулов, Дилявер Ваниев, Владислав Вирич (Жасур Бобоев, 64), Насим Шоимов, Николай Риднюк, Фозил Мусаев, Игорь Петкович, Арсен Тюленев, Аббос Шодмонов, Шерзод Райимжонов (Габит Сапаргалиев, 72), Саламат Қуттибоев.
"Шўртан": Михаил Алавидзе, Ярослав Крушелницкий, Патрик Агбо (Ильнур Хазигалиев, 60), Асрор Алиқулов, Бегзод Абдум минов (Давлетмурот Атоев, 46), Игорь Таран (Виктор Клишин, 69), Шаҳбоз Эркинов, Вадим Афонин, Вячеслав Пономарёв, Шавкат Раимқулов, Александр Мерзляков.
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент) - (9,5), А.Расулов (Тошкент) - (9,4), Р.Илёсов (Тошкент) - (9,4), Н.Мешков (Самарқ;анд) - (9).
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Б.Абдум минов (10), Ш.Эркинов (21), П.Агбо (35) - ҳаммаси "Шўртан"
Энг яхши ўйинчилар: Николай Риндюк - Вадим Афонин
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +