ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЭРМАТОВ ЁШ «машъалчилар» билан учрашди

Киритилган сана: 13.09.2010.

Муборакда бўлиб ўтган "Машъал" ва "Шўртан" жамоалари ўртасидаги баҳсни айни пайтда мамлакатмизда энг таниқли бўлиб турган ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди. Яъни, бош ҳакам сифатида Равшан Эрматов ҳаракат қилган бўлса, унга қанотларда Рафаэль Ильясов билан Абдулҳамид Расулов ёрдам беришди. Мазкур учрашувда "Машъал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Ўйиндан кейин кечки пайт Расулов билан Ильясов Тошкентга жўнаб кетишди. Равшан Эрматов эса Муборакда қолди. Негаки эртаси куни "Машъал" болалар-ўсмирлар футбол мактабида Эрматов билан учрашув ташкил қилиниши режалаштирилганди. Шундай қилиб 12 сентябрь куни соат 10.00да ФИФА рефериси Муборакда таҳсил олаётган ёш футболчилар билан учрашиб уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Саволлар одатдагидек жаҳон чемпионатидан қолган хотираларни эслаш билан бошланди. Биласиз, Равшан Эрматов мундиалда бешта ўйинни бошқарган энг ёш ҳакам сифатида жаҳон чемпионати тарихидан жой олди. Эрматов ёш ўйинчилар билан суҳбат қурар экан уларни аввало ватанпарвар ҳамда профессионал бўлишга чақирди. "Сизлар вақти келиб катта бўласизлар ва олий лига клубларида, ундан кейин эса насиб қилса миллий терма жамоамизда, шунингдек хориж клубларида тўп сурасизлар. Бунинг учун ҳозирданоқ тер тўкиб меҳнат қилишингизга тўғри келади. Ҳозирданоқ ўз олдингизга мен келажакда албатта яхши инсон ва яхши футболчи бўлиб етишаман деган мақсадни қўйинглар ва бунга эришиш йўлида астойдил меҳнат қилинглар. Сабаби ҳеч ким ўз-ўзидан бирданига таниқли бўлиб қолмайди, бунинг учун кўп ҳаракат қилиш талаб этилади. Футбол ўйнашни танладингизми, доим футбол билан бирга бўлинглар ва вақтни бекор ўтказманглар" - дея алоҳида таъкидлаб ўтди Эрматов.

Учрашув давомида футболчилардан келиб тушган саволларга таниқли ҳакамимиз бафуржа жавоб қайтарди. Хусусан "Африкада бўлиб қайтдингиз, у ерда болаларга яратилган шароитлар қандай?" деган саволга Равшан ака қуйидагича жавоб қайтарди.

"Телевизорда ҳам кўп кўргансизлар, африкалик болалар доим кўча чангитиб тўп тепиб юришади. Уларнинг кўпчилиги футболга ихтисослашган махсус мактабларда ўқишмайди, шунга қарамай Африка қитъаси Дрогба, Это О, Эссьен каби юлдузларни чиқариб беряпти. Бизда бўлса болаларга яратилган шароитлар аъло даражада. Тўғриси, менинг сизларга яратиб берилган шароитни кўриб роса ҳавасим келяпти. Негаки сизлар кўча-куйда эмас, балки ёшликданоқ яхши майдонларда машғулот ўтказяпсизлар. Ўйин пайтида ҳамма бир хил кийимда ҳаракат қиляпти. Бир ўз билан айтганда, Муборакда ёш ўйинчилар учун барча шароитлар яратилган. Энди нима қоляпти? Фақат маза қилиб ўйнаш ва футболдан роҳат олиш. Ўйин пайтида футболдан роҳат оламан десангиз, машғулотларда қаттиқ ишланг. Шундагина келажакда сизлардан яхши футболчилар етишиб чиқади. Бизда шароитлар яхши бўлганидан кейин ҳаракат ҳам шунга яраша бўлиши керак. Ўз олдингизга доим вақти келиб миллий терма жамоа сафида жаҳон чемпионатида тўп сураман деган мақсадни қўйинг. Агар шундай катта мақсадларни қўйсангиз, бир кун келиб албатта йирик мусобақаларда қатнашасизлар".

Шунингдек, учрашув охирларида Эрматов ўзининг келажакдаги режалари билан ҳам ўртоқлашди: "Шу пайтгача менинг ниятим жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилиш эди. Худога шукр қилган меҳнатларимиз ўз самарасини берди ва ФИФА бизга бешта ўйинни бошқаришимизга ишонч билдирди. Эндиги мақсадим эса жаҳон чемпионати финалини бошқариш. Бу насиб қиладими-йўқми, билмайман, лекин финал учрашувида ҳакамлик қилиш учун астойдил ҳаракат қиламан".

Х.ХОЛИҚОВ.



Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +