ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Владимир ФОМИЧЕВ: «Дербида зафар қучганимиздан хурсандмиз»

Киритилган сана: 13.09.2010.

"Машъал" - "Шўртан" баҳси якунига етганидан сўнг муборакликлар устози Владимир Фомичевдан қисқача интервью олдик.
- Қашқадарёнинг яна бир кучли жамоасини мағлубиятга учрата олдик ва албатта қайд этилган натижадан кўнглим тўлди, - дея сўз бошлади Владимир Александрович. - Бугун шогирдларим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиздан кейин ҳам яна гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Рақибимизга тўхталадиган бўлсам, иккинчи таймда "Шўртан" футболчилари ҳужумда фаол ўйнашди ва уларда ҳам бир қатор вазиятлар юзага келди. Умуман олганда ғузорликлар ёмон ҳаракат қилишгани йўқ. Улар тўпни назорат қилишда фаоллик кўрсатишди.

- Иккинчи даврада жамоангиз Қашқадарё дербисида "Насаф"ни ҳам, "Шўртан"ни ҳам доғда олдирди. Бу сизларнинг дербиларга алоҳида тайёргарлик кўрганинглар билан боғлиқми?
- Албатта, дерби учрашувларида футболчилардан майдонда бор кучни сарфлаб ҳаракат қилиш талаб этилади. Буни яхши тушунган шогирдларим "Насаф" ва "Шўртан"га қарши беллашувларда жон-жаҳдлари билан тўп суриб очиқ ўйин намойиш этишди.

- Дарвоқе, бу сафар ҳам Николай Риндюк "Машъал"га уч очко келтирди.
- Николай бугун битта эмас, балки 3 ёки 4та тўп киритиши ҳам мумкин эди. Бир вазиятда у дарвозабон билан яккама-якка чиқиб гол ура олмади. Аммо Риндюкнинг ҳаракатларидан хурсандман ва у ишончимизни тўла оқлаяпти.

- Риндюкнинг таркибга қўшилишини "Машъал"нинг ёзги танаффусдаги муваффақиятли трансфери деб ҳисоблайсизми?
- Албатта, белоруссиялик ҳужумчини жамоага таклиф этиб хато қилмаган эканмиз. Легионер дегани мана шундай бўлиши керак. Риндюкдан ташқари болқонлик легионерларимиз Вирич ва Петкович ҳам ёмон ўйин кўрсатишмаяпти.

- Шу ўринда Александр Брданин негадир бошқалардан яққол ажралиб турмаяпти.
- Вирич, Петкович ва Риндюкка ўхшаб у ҳозирча ўзини кўрсата олмаяпти. Шу боис Брданинга доим ҳам таркибдан жой тегмаяпти.

- "Насаф" клубининг собиқ устози Виктор Кумиков билан яна бирга ишлаяпсиз. Бу ҳақда нима дейсиз?
- Нима дейишим мумкин? Кумиков билан "Насаф"да бирга ишлаганмиз ва бир-биримизни яхши биламиз. У "Машъал"га маслаҳатчи мураббий сифатида қайтди. Шу боис жамоада катта ўзгариш бўлгани йўқ ва машғулотларни ҳар доимгидек ўзим олиб боряпман.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +