ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» МАҒЛУБИЯТГА ЛОЙИҚ ЭМАСДИ

Киритилган сана: 19.09.2010.

"МЕТАЛЛУРГ" - "МАШЪАЛ" - 1:0
Гол: Ш.Йўлдошев (51, пенальти)
"Металлург": Маъмур Икромов, Одил Исабоев (Илёс Қурбонов, 81), Саидкомил Акбаров, Дониёр Одилов (Файзулла Аҳмедов, 64), Ғулом Ҳалимтоев (Дилмурод Каримов, 71), Умид Тожимов, Шуҳрат Йўлдошев, Даврон Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Руслан Вагапов, Абдували Мўминов.
"Машъал": Жасур Нарзиқулов, Дилявер Ваниев, Владислав Вирич (Александр Шадрин, 80), Насим Шоимов, Николай Риндюк, Фозил Мусаев, Игорь Петкович, Арсен Тюленёв, Аббос Шодмонов, Шерзод Райимжонов (Александр Брданин, 79), Саламат Қутибоев.
Огоҳлантиришлар: Д.Одилов (57), О.Исабоев (75) - В.Вирич, Д.Ваниев
Ҳакамлар: Р.Саидов - 9.2, Р.Серазетдинов - 9.0, С.Қодиров - 8.8, Ш.Бозоров - 9.
Назоратчи: С.Эрматов.
18 сентябрь. Бекобод. 5016 томошабин

Ўтган йилги баҳсларни ёдга оладиган бўлсак, "Металлург" ва "Машъал"нинг ўзаро ўйинларида Бекободда ҳам, Муборакда ҳам дуранг натижа қайд этилганди. Бу йил биринчи даврада кечган баҳсда ҳам ўйин дуранг натижа билан якун топганди. Шу боис кўпчилик Бекободдаги учрашувда ҳам яна дуранг натижа қайд этилса керак деган фикрга борганди. Бироқ шу куни омад майдон эгалари томонида бўлиб "Металлург" 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувни ҳар иккала жамоа ҳам ўзининг жанговор таркиби билан бошлади. "Машъал" кўпроқ қанотдан ҳужум қилган бўлса, "Металлург" асосан майдон марказидан ёриб киришга ҳаракат қилди. Шуни айтиш лозим, шу куни мезбонлар сафида Руслан Вагапов, Шуҳрат Йўлдошев, Абдували Мўминов каби футболчилар бошқалардан яққол ажралиб туришди. "Машъал" таркибида эса одатдагидек Николай Риндюк, Фозил Мусаев, Игорь Петкович, Аббос Шодмонов каби футболчилар ажралиб туришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин орадан 6 дақиқа ўтиб "Машъал" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бу вазиятда Насим Шоимов томонидан жарима майдончаси ичида пенальти берса бўладиган даражада ўйин қоидаси бузилмаганди. Лекин Рустам Саидов ёрдамчиси Руслан Серазетдинов билан бир нималарни гаплашганидан сўнг бориб 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўп ёнига яқинлашган Шуҳрат Йўлдошев зарбани бехато йўллаб ҳисобни очди. Гол урганидан сўнг "Металлург" асосан қарши ҳужумда ҳаракат қила бошлади. "Машъал"нинг эса бор эътиборни ҳужумга қаратишдан бошқа чораси қолмади. Ўйин охиригача "Машъал"да ҳам икки-уч марта яққол голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо Риндюк, Тюленёв, Мусаев, Шадрин сингари футболчилар қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Натижада Бекободга сафар уюштирган "Машъал" 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +