ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» «ПАХТАКОР»ГА ИМКОНИЯТНИ БОЙ БЕРДИ

Киритилган сана: 27.09.2010.

«Машъал» навбатдаги турни ўз майдонида «Пахтакор»га қарши ўтказиб 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу пайтгача Муборакда бўлиб ўтган баҳсларни ёдга оладиган бўлсак, охирги уч йил ичида «Машъал» «Пахтакор» билан фақат дуранг натижа қайд этиб келаётганди. Шу боис ҳам кўпчилик навбатдаги учрашув яна дуранг натижа билан якун топса керак деган фикрда эди. Аммо «Машъал» ҳимоячилари ва дарвозабонннинг қўпол хатолари «Пахтакор»нинг ғалаба қозонишига, майдон эгаларининг эса мағлубиятга учрашига олиб келди. Аввалги ўйинларда орттирилган сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис мазкур баҳсда жамоа сардори Дилявер Ваниев иштирок эта олмади. Натижада марказий ҳимояда унинг ўрнини Габит Сапаргалиев эгаллади. «Пахтакор» сафида эса жиддий йўқотишлар йўқ эди. Ана энди ўйиннинг асосий воқеаларига тўхталадиган бўлсак, 23-дақиқада ҳисоб очилди. Бу вазиятда ўнг қанот ҳимоячиси Аббос Шодмонов тўпни дарвозабонга етказиб бераман деб хатога йўл қўйди. Натижада Жасур Нарзиқулов тўпга чиқишни ҳам, чиқмасликни ҳам билмай иккиланиб қолди. Бундан эса Станислав Андреев унумли фойдаланиб тезда тўпга етиб келди ва жарима майдончаси ичига ошириб берди. Ҳимоячилар ва дарвозабоннинг бир-бирини тушунмаслиги натижасида Алишер Азизов унумли фойдаланиб гол урди. 32-дақиқага келиб эса ҳисоб тенглашди. Бу вазиятда Геворкян Саламат Қутибоевни йиқитгани учун ҳакам жарима тўпи белгилади. Жарима зарбасини эса Шерзод Райимжонов амалга оширди. Унинг тўп узатишидан сўнг «Машъал» ҳимоячиси  Насим Шоимов гол уриб ўртадаги мувозанатни тиклади. Лекин орадан саккиз дақиқа ўтиб «пахтакорчилар» яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Яна ҳимоячилар ва дарвозабоннинг хатосидан сўнг тўп дарвозага киритилди ва бу сафар Александр Гейнрих гол муаллифига айланди. Ва шу тариқа «Пахтакор» 2:1 ҳисобида танаффусга чиқиб кетди.

Ўйиннинг иккинчи тайми анча асабий кечди. Аммо «Машъал» ҳарқанча ҳаракат қилмасин ҳисобни тенглаштира олмади. Бир вазиятда Риндюк ўта қулай вазиятни кўкка совурди. Бошқа ҳолатларда эса ўйинни бошқарган Олег Рубаков ҳадеб ҳуштагини чалавериб қизиб турган ўйинни тинмай совутишга уринди. Рубаковнинг кўриш қобилияти паст эмасми, қарор чиқаришда тинмай қхатоларга йўл қўйди, бунинг устига ёрдамчиларининг гапига кирмасдан қарорларни ўз билганича чиқараверди. Шунга қарамай унинг ҳатти-ҳаракатлари учрашув назоратчиси Раҳмон Нуримов томонидан 8,5 баллга баҳоланди. «Машъал» мағлубиятга учрагани учун бор айбни ҳакамларга тўнкаш керак эмас. Негаки ўйинчиларнинг ўзлари ҳам ёмон ҳаракат қилишди. Агар жамоамиз кучли ўйин кўрсатганида эди, Рубаков тугул мисрлик Гамал Гандур ҳам ҳеч нарса қила олмасди.

«МАШЪАЛ» - «ПАХТАКОР» - 1:2
Голлар:
Н.Шоимов (32) – А.Азизов (23), А.Гейнрих (40)
«Машъал»: Нарзиқулов (Қувватов, 46), Вирич (Шадрин, 60), Шоимов, Тюленев, Сапаргалиев, Петкович, Мусаев, Шодмонов, Райимжонов (Брданин, 80), Қуттибоев, Риндюк.
«Пахтакор»: Жўраев, Суюнов, Миладинович, К.Тожиев, Холмуродов, Шарофетдинов, О.Аҳмедов, Андреев (Каримов, 90), Геворкян, Азизов (Ўрунов, 70), Гейнрих (Р.Аҳмедов, 90Қ3).
Огоҳлантиришлар: Г.Сапаргалиев (87) – С.Андреев (71), А.Гейнрих (77)
Энг яхши ўйинчилар: Ф.Мусаев – А.Гейнрих
Ҳакамлар: О.Рубаков (Тошкент) – 8,5, А.Снетков (Тошкент вил.) – 8,9, Х.Мирзаахмедов (Тошкент вил.)– 8,7, З.Қодиров (Навоий) – 9.
Назоратчи: Р.Нуримов (Тошкент вил).
25 сентябрь. «Б.Вафоев» номли стадион. 3521 томошабин
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +