ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Равшан ҲАЙДАРОВ: «ЧЕМПИОНЛИК УЧУН ОХИРИГАЧА КУРАШАМИЗ»

Киритилган сана: 27.09.2010.

— Кутилганидек ўйин жуда оғир кечди. Охирги йилларда биз Муборакда дуранг қайд этаётгандик, бу сафар эса ғалаба қозондик. Табиийки, бундан жуда хурсандмиз ва бунинг учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Биз ҳозирги аҳволимизда ҳар бир ўйинда фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилишимиз керак. Негаки токи чемпионликка умид бор экан охиригача курашишдан тўхтамаймиз. Бугунги ўйин кўпроқ бизнинг устунлигимиз остида ўтди деса бўлади. Фақат биринчи голни ургандан кейин шогирдларим бироз хотиржамликка берилишди ва натижада тўп ўтказиб юбордик. Кейин эса биринчи тайм тугашига 5 дақиқа қолганида Гейнрих тўп киритиб натижада 1:2 ҳисоби ўзгармай қолди. Яхшиямки иккинчи голни биринчи бўлимда уриб олдик. Йўқса иккинчи таймда тўп киритиш анча қийин бўларди. Сабаби танаффусдан кейин майдонда кўпроқ асабий ўйин кечди.

— «Бунёдкор» Зарафшонда мағлубиятга учраганидан кейин очколар орасидаги фарқ қисқарди. Эндиликда «Пахтакор» турнир пешқадамидан 5 очко ортда қоляпти. Чемпионликка умид қилса бўладими?
— Юқорида айтиб ўтганимдек, токи имконият бор экан курашишдан тўхтамаймиз. Менимча, «Бунёдкор»нинг мағлубиятга учраши чемпионлик учун курашни янада қиздириб юборди. Қолаверса, шогирдларимнинг руҳи янада кўтарилиши ҳеч гап эмас. Мақсадимиз чемпионлик экан олдинда бизни кутиб турган ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +