ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«Машъал» Хоразмдан ғалаба билан қайтди

Киритилган сана: 03.10.2010.

Учрашувни ҳар иккала жамоа аъзолари эҳтиёткорлик билан бошлашди. Дастлабки 10-дақиқа ичида деярли жамоалар хавфли вазиятларни юзага келтира олишмади. Учрашувдаги дастлабки хавфли вазият меҳмонлар томонидан амалга оширилди. Ўйиннинг 17-дақиқасида чап қанотдан хужумни бошлаган Фозил Мусаев тўпни қулай вазиятда турган Владислав Виричга етказиб берди. Вирич эса яқин масофадан туриб, дарвозани ишғол қилишни уддасидан чиқа олмади. Унинг кучли тарзда йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. 20-дақиқада “Машъал” ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев узоқ масофадан туриб, Ғайрат Ўдаевни синовдан ўтказиб кўрди. Аммо ушбу вазиятда футболчининг зарбасини Ўдаев қайтара билди. Ўйиннинг 27-дақиқасига келиб, мезбонлар ўзларининг илк хавфли хужумларини уюштиришга эришишди.

Шу куни “Хоразм” таркибида анча ишончли ўйин намойиш қилган Мурод Абдумуротов ўнг қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдончаси ичига йўналтирди. Барчадан илдамроқ ҳаракат қилган Зафар Полвонов тўпни боши билан Қувватов томон йўналтирди. Ёшлар терма жамоамиз дарвозабони эса ўз маҳоратини кўрсатиб, қийинчилик билан бўлсада, тўпни эгаллаб олишга муваффақ бўлди. Орадан 10-дақиқа ўтгач, бу сафар Гувончмуҳаммад Овеков тўпни меҳмонлар жарима майдончасига етказиб берди. Бу сафар тўпга Мурод Абдумуратов бош қўйди. Аммо унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Ниҳоят, ўйиннинг 42-дақиқага келиб, учрашувда ҳисоб очилди. Чап қанотдан Дилявер Ваниев бошлаган ҳужумни Николай Риндюк ўз маромига етказиб қўйди. Ваниевдан тўпни қабул қилиб олган Риндюк чамаси 4 метрлар масофадан туриб, Ўдаев қўриқлаётган дарвозанинг ожиз нуқтасини топа билди – 0:1. Ушбу ҳисоб танаффусгача сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар ҳужумкор руҳда бошлашди. Меҳмонлар эса фақатгина қарши ҳужум асосида тўп суришга мажбур бўлишди. Ўйиннинг 57-дақиқасида “Хоразм” футболчилари деярли 100% лик имкониятдан унумли фойдалана билишмади. Чап қанотдан Овеков томонидан ошириб берган тўпга биринчилардан бўлиб етиб келган Маркс Қурамбоев яқин масофадан туриб, дарвоза томон зарба йўллади. Унинг зарбасини Қувватов қийинчилик билан бўлсада, бартараф этишга эришди. Қувватовдан қайтган тўпга етиб келган Рустам Аъзамов эса очиқ қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Шундай кейин, урганчликларнинг ҳужумлари тобора авж ола бошлади. Аммо, шуни алоҳида таъқидлаб ўтиш жоизки, шу куни меҳмонлар сафида энг яхши ўйинчи номига сазовар бўлган Санжар Қувватов бир неча вазиятларда “Машъал” жонига оро кириб, ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб турди. 77-дақиқага келиб, Қувватов ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Чап қанотдан Гувончмуҳаммад Овеков жарима тўпини амалга оширди. Мурод Абдумуратов эса ажойиб тарзда боши билан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди – 1:1. Ҳисобни тенглаштирган мезбонлар хужумни қилишдан асло тўҳтатишмади. 81-дақиқада сал қолса, “Машъал” футболчилари ўз дарвозаларидан иккинчи тўпни олиб чиқишлари мумкин эди. “Хоразм”нинг голеадор ҳужумчиси Зафар Полвонов боши билан тўпни дарвоза томон йўллади. Стадионга йиғилган минглаб футбол ишқибозлари “ГОЛ” демоқчи бўлишди-ю, аммо тўп дарвозага бориб тушмади. Унинг йўллаган зарбаси дарвозанинг шундоқгина ёнгинасидан ўтиб кетди.

Аммо шу куни “Хоразм” жамоасига 1 очко ҳам насиб қилмади. Бор эътиборини ҳужумга қаратган мезбонлар ҳимояни унутиб қўйишди ва натижада ўз дарвозаларидан иккинчи тўпни олиб чиқишди. “Машъал” футболчилари иккинчи тўпни киритишида мезбонларнинг ўзлари ҳам ёрдам бериб юборишди. Николай Риндюкни ўнг қанотдан хужумни бошлади. У тўпни қулай вазиятда турган Азамат Бобожонов томон йўналтирди. Бобожонов тўпга етиб келаётган бир пайтда “Хоразм” ҳимоячиси Рустам Қурбонбоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбораман деб, кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва “Машъал” футболчиларига ажойиб совғани туҳфа қилди – 1:2.

Ушбу ҳисоб ўйин сўнгигача ўзгармай қолди ва “Хоразм” клуби ўз майдонидаги навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

«Хоразм» (Урганч) – «Машъал» (Муборак) – 1:2. 7331 томошабин.
Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент) – 9,1, Владимир Шашков (Тошкент) – 8,8, Владлен Лушин (Гулистон) – 9,0, Абдураҳим Мўминов (Ташкент вилояти.) - 9.
Инспектор: Вячеслав Валицкий (Тошкент).
«Хоразм»: Ғайрат Ўдаев, Баҳтиёр Ашурматов, Азаматбек Исаев (Миржалол Қурбонов, 46), Анвар Абдуқодиров (Рустам Аъзамов, 57),  Рустам Қурбонбоев, Мурод Абдумуратов, Илёс Хаиров (Бекзод Отаниёзов, 65), Ринат Байрамов, Маркс Қурамбоев, Гувончмуҳаммад Овеков,  Зафар Полвонов.
«Машъал»: Санжар Қувватов, Дилявер Ваниев, Владислав Вирич, Насим Шойимов, Николай Риндюк (Шуҳрат Муҳаммадиев, 87), Фозил Мусаев, Игорь Петкович, Арсен Тюленев, Аббос Шодмонов, Шерзод Райимжонов (Азамат Бобожонов, 70), Саломат Қуттибоев.
Голлар: Мурод Абдумуротов (73) – Николай Риндюк (40), Рустам Қурбонбоев (86, автогол).
Огоҳлантиришлар: Гувончмуҳаммад Овеков (60) – Насим Шоимов (43), Владислав Вирич (45+1), Арсен Тюленев (75), Игорь Петкович (84), Азамат Бобожонов (86).
Энг яхши ўйинчилар: Мурод Абдумуратов – Санжар Қувватов.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +