ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» БИРИНЧИ МАРТА ЙИРИК ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

Киритилган сана: 17.10.2010.

«Машъал» ушбу мавсум бошидан бери олий лиганинг ҳеч бир ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонмаганди. Лекин 23-турга келиб бу воқеа рўй берди ва муборакликлар «Нефтчи» билан кечган баҳсда йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Эсингизда бўлса, Фарғонада бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида «Нефтчи» 3:0 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратганди. Энди эса «Машъал» шу ҳисобда фарғоналиклардан устун келди. Мазкур баҳс олдидан ҳеч қайси жамоа айтарли катта муаммоларга дуч келмади. Фақат жароҳати туфайли «Машъал»нинг сербиялик легионери Владислав Вирич таркибдан четда қолган бўлса, «Нефтчи» ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборди. Шунингдек, айрим сабабларга кўра меҳмонлар тўпурари Анвар Бердиев захирада қолдирилди.

Учрашув бош ҳаками Вадим Агишев ҳуштагини чалиши биланоқ томонлар курашни бошлаб юборишди. Жамоалар кўп ҳам ким биринчи бўлиб хатога йўл қўяркин деган мақсадда кутиб ўтиришмади ва кимда имкон бўлди дегунча ҳужумга ўтаверди. Шу боис ҳам баҳс ўзига яраша қизиқарли ва бирмунча тезкор кечди. Учрашув давомида юзага келган хавфли вазиятлар ўз йўлига, шу ўринда энг эътиборли воқеалар хусусида тўхталиб ўтадиган бўлсак, биринчи муҳим воқеа 14-дақиқада юз берди. Бу вазиятда Николай Риндюк охирги ҳимоячи Акмал Холиқовни алдаб ўтаётганида «Нефтчи» вакили уни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва ҳужумчининг дарвозабон билан бирга бир чиқишига йўл қўймади. Яъни, бу ерда футбол тили билан айтганда ҳимоячи сўнгги чорани қўллаб ўйинчини тўхатиб қолди. Натижада Агишев Холиқовга шу заҳоти қизил карточка кўрсатди. Ҳакамнинг бу қарори табиийки меҳмонлар устози Юрий Саркисянга ёқмади ва мураббий 2-3 дақиқа давомида тинмай ҳакамни ҳақорат қилиб турди. Кейин эса Агишев Саркисяннинг олдига келиб уни ҳам четлатди. Учрашувнинг 38-дақиқасида ўйинда ҳисоб очилди. Шерзод Райимжонов чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб бораётган Саламат Қутибоевга ўз вақтида тўпни етказиб берди. Нукуслик футболчи эса чап оёғида аниқ зарба йўллаб мавусумдаги илк голини киритди. Айтганча, «Нефтчи» бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ҳам яхши ўйин кўрсатишда давом этди, фақат улар голли вазиятларни юзага келтиришда кўплаб хатоларга йўл қўйишди. 45-дақиқага келиб энди «Машъал»дан ҳам ўйинчи четлатилди. Бу вазиятда аввалига Иқбол Акрамов Аббос Шодмоновга нисбатан қўполлик ишлатди, Аббос эса бунга чидаб туролмай у ҳам жавоб қайтарди. Натижада ҳакам Шодмоновнинг қўполлик қилганини кўриб қолди ва унга ҳам шу заҳоти қизил карточка кўрсатди. Учрашувнинг 80-дақиқасига келиб эса «Машъал» тўпурари Николай Риндюк гол уришга муваффақ бўлди. Бу вазиятда Колянинг ўзи ҳужумни бошлаб берди ва ўнг қанотдаги шериги Игорь Петковичга тўпни етказиб берди. Петкович қанотдан жарима майдончаси ичига кириб тўпни ўртага узатди. Риндюк эса дарвозабоннинг нотўғри позиция танлаганидан фойдаланиб деярли бўш қолган дарвозани ишғол этди. Голдан бир дақиқа ўтар-ўтмас «Нефтчи»дан яна бир футболчи майдондан четлатилди. Яъни, тўпсиз ҳолда турган Арсен Тюленёвни атайлаб тепгани учун Иқбол Акрамов ҳам ҳакам томонидан «қизил»га лойиқ кўрилди. 89-дақиқада Райимжонов ўрнига майдонга тушган Шадрин икки дақиқа ичида ўзини кўрсатиб рақиб дарвозасига «Машъал»нинг учинчи голини киритди. Бу вазиятда унга тўпни Риндюк етказиб берганди. Шундай қилиб Қутибоев ва Шадрин мавсумдаги биринчи голини киритган бўлса, Николай Риндюк ўз ҳисобидаги голлари сонини олтитага етказиб олди. «Нефтчи» эса сафардаги навбатдаги мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
 
МАШЪАЛ – НЕФТЧИ – 3:0
Голлар:
С.Қутибоев, 38. Н.Риндюк, 80. А.Шадрин, 90.
«Машъал»: Санжар Қувватов, Дилявер Ваниев, Насим Шоимов, Николай Риндюк (Нодир Давлатов, 90), Фозил Мусаев, Игорь Петкович, Арсен Тюленёв, Аббос Шодмонов, Шерзод Райимжонов (Александр Шадрин, 89), Александр Брданин (Габит Сапаргалиев, 55), Саламат Қутибоев.
«Нефтчи»: Юрий Цой, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Азиз Алижонов, Ойбек Нурбоев, Дилёр Эрматов, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев (Воҳид Шодиев, 79), Алишер Холиқов (Анвар Бердиев, 43).
Огоҳлантиришлар: А.Шодмонов (34), Ф.Мусаев (69), Г.Сапаргалиев (76), Д.Ваниев (81) - Д.Эрматов (10), М.Саидов (18), А.Алижонов (48), А.Муҳиддинов (74).
Четлатишлар: А.Шодмонов (45) – Акмал Холиқов (14), Ю.Саркисян («Нефтчи» бош мураббийи, 18), И.Акрамов (81).  
Ҳакамлар: В.Агишев - 8,1; Ҳ.Шодмонов - 9,0; М.Шарипов - 8,8; Р.Тошмухамедов - 9.
Назоратчи: А.Попов.
Энг яхши ўйинчилар: С.Қуттибоев - М.Саидов.
16 октябрь. Муборак. 2561 томошабин.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +