ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

НОДИР ДАВЛАТОВ ХЕТ-ТРИККА ЭРИШДИ

Киритилган сана: 19.10.2010.

19 октябрь куни «Машъал» ўринбосарлари Муборакда «Олмалиқ» ўринбосарларига қарши баҳс олиб йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Мазкур ўйинда Нодир Давлатов томонидан киритилган учта гол Элдор Сакаев ва Вали Келдиев шогирдларига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ дарвозага тўп киритилди. Бу вазиятда «Машъал» дастлабки ҳужумни амалга оширди ва Нодир Давлатов жарима майдончасига кириб борган маҳал меҳмонлар дарвозабони Никита Шквирин уни қўполлик ишлатган ҳолда тўхтатиб қолди. Натижада навоийлик ҳакам Зокир Қодиров пенальти белгилади. Пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга ошириб ўйинда ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб Нодир Давлатов бош билан тўп киритиб ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди. 70-дақиқада эса яна ушбу ҳужумчи ўзини кўрсатиб ўйиндаги учинчи голини йўллади. Бу вазиятда Нодир дарвозабон билан бирга бир чиқиб уни доғда қолдирди. Шу тариқа ёш «машъалчилар» навбатдаги ғалабани тантана қилишди.

Энди эртага ҳар икки жамоанинг асосий таркиблари ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин «Б.Вафоев» номли стадионда 17.00да бошланади. Учрашувни Владислав Цейтлин бошқаради.

Ўринбосарлар. 24-тур
«Машъал» - «Олмалиқ» - 3:0
Голлар:
Нодир Давлатов (1-пенальти, 25, 70)
Ҳакам: Зокир Қодиров
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +