ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

АНДИЖОНДАН БИР ОЧКО БИЛАН ҚАЙТДИК

Киритилган сана: 27.10.2010.

Иккинчи даврани кўтаринки руҳда ўтказиб келаётган «Машъал» Андижондан ҳам очко олиб кетишни уддалади. Эътиборлиси Владимир Фомичёв шогирдларининг мағлубиятсиз серияси тўрттага етди. Турнир жадвалида ёнма-ён турган бу иккала жамоага шу куни ғалаба жуда зарур эди. Аниқроғи, мазкур ўйин бу клубларнинг 5-ўринга бўлган имкониятини аниқлаб берарди.

Учрашув деярли тенг курашлар остида бошланди. Тўп билан муомала қилиш борасида мезбонлар устунликка эришишга аракат қилишди. Ўйиндаги илк хавфли вазият 7-дақиқада содир бўлди. Шуҳрат Мирхолдиршаев 2-3 рақибини ортда олдириб, тўпни Мирзакамол Камолов томон оширди. Аммо «Машъал» сардори Дилявер Ваниев бу вазиятда илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас ўйинда ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди. Чунки, бу вазиятда «Андижон» ҳимоячиларининг бир-бирларини тушунишмагани натижасида «Машъал» сал бўлмаса ҳисобда олдинга чиқиб оларди. 12-дақиқага келиб Мирхолдиршаев яна бир бор Камоловни тўп билан таъминлади. Бироқ Мирзакамолнинг дарвоза томон 5-6 метрлардан берган кучли зарбаси устун олдидан ўтиб кетди. Биринчи бўлимда асосий эътиборни ҳимояга қаратган муборакликларнинг кескин вазияти 27-дақиқада содир бўлди. Шу куни «Машъал» таркибида фаоллик кўрсатган Владислав Вирич тўпни жарима майдони яқинида турган Нодир Давлатовга узатди. Лекин ёш ҳужумчининг чамаси 15-20 метрлардан берган зарбасини Игорь Михайлов ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди. 30-дақиқа ўтиб бораётганида эса Мирхолдиршаевнинг 20-22 метрлардан «Машъал» дарвозаси томон йўллаган зарбаси устун олдидан ўтиб кетди.

Танаффус пайтида мураббийларидан керакли кўрсатмаларни олган ҳар иккала жамоа футболчилари иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлашди. Айниқса Фомичёв жамоасининг ўйинида иккинчи таймда ижобий томонга ўзгариш бўлгандек туюлди. Хусусан, охирги пайтларда майдонни голсиз тарк этмаётган Николай Риндюк 50-дақиқага келиб рақиб дарвозасини ишғол этди. Аммо унинг ушбу голи ҳакам томонидан ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди деб топилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна ўша Риндюкда қулай имконият бўлди. Бу вазиятда Бокалнинг йўл қўйган хатосидан кейин «Машъал»нинг белоруссиялик ҳужумчиси дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва тўпни Михайловнинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Бироқ дарвозага кириб кетаётган тўпни Половков бартараф этди. «Сен урмасанг, сенга уришади» деганларидек, иккинчи бўлим ўрталарида, аниқроғи, 70-дақиқага келиб «бургутлар» ҳисобни очишди. Иккинчи даврада «Андижон» таркибига «Машъал» сафидан келиб қўшилган Карим Израилов майдон марказида рақиб футболчиларидан тўпни олиб қўйиб, олдинга ташланди ва 35 метрлардан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. Тан олиш керак, бу вазиятда Израиловнинг дарвозага ани зарба йўллашини рақиб посбони кутмаганди.

Шундан кейин меҳмонлар устози Фомичёв қулай имкониятларни кўкка совурган Риндюк ўрнига Александр Брданинни туширди. Айтиш жоизки, ушбу ўзгариш ўзини оқлади ва якунда «Машъал»нинг сафардан бир очко билан айтиб кетишини таъминлади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Риндюк жуда ҳам қулай имкониятни самарали якунлай олмади. Унинг ўрнига туширилган Брданин эса 87-дақиқада қийин вазиятда турган бўлишига арамай гол уриб, ҳисобни тенглаштиришга эришди -1:1.

 Шу тариқа ўйин дуранг натижа билан якун топди ва 5-ўрин учун кураш сўнгги тургача давом этадиган бўлди.

«АНДИЖОН» – «МАШЪАЛ» – 1:1 (0:0).
«Андижон»
: И.Михайлов, А.Тоиров, А.Азизов, А.Половков (А.Жўрабоев, 88), Д.Бокал, А.Шораҳмедов, М.Камолов (И.Отахонов, 25), А.Никитенко, К.Израилов, Б.Ҳамидуллаев (Л.Солиев), Ш.Мирҳолдиршаев.
«Машъал»: Ж.Нарзиқулов, Д.Ваниев, Н.Шоимов, Г.Сапаргалиев, А.Тюленев, В.Вирич (Ш.Муҳаммадиев, 90), С.Қуттибоев, Ш.Раимжонов, И.Петкович, Н.Риндюк (А.Брданин, 70), Н.Давлатов (И.Ильин, 46).
Голлар: К.Израилов, 70 – 1:0. А.Брданин, 88 – 1:1
Огоҳлантириш: Ш.Раимжонов, 82.
Ҳакамлар: Р.Эрматов  – 9,6. Р.Илёсов  – 9,6. М.Саидқосимов  – 9,4.
Назоратчи: Р.Мўминов.
Энг яхши футболчилар: А.Шораҳмедов – Д.Ваниев.
26 октябрь. Андижон. «Соғлом авлод» стадиони. 9821 томошабин.
 
Исломбек РУСТАМОВ.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +