ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ФАРМ-КЛУБИМИЗ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Киритилган сана: 10.04.2011.

Бугун 1-лиганинг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бунда фарм-клубимиз ўз майдонида Самарқандннинг «Жомбой» клубини қабул қилиб, кутилмаганда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Кутилмаганда дейишимизнинг боиси ўйин тўлалигича майдон эгалари устунлиги остида кечди. Бироқ 9-дақиқада Достон Нигматов томонидан киритилган гол ўйин охиригача сақланиб қолди ва натижада «Жомбой» сафардаги илк уч очкосини қўлга киритди. Мазкур баҳсда муборакликлар сафида Шаҳзод Шайманов, Маъмур Абдуллаев, Фаёз Азимқулов сингари футболчилар бирмунча яхши ўйин кўрсатишди.

Энди Александр Хомяков шогирдлари навбатдаги учрашувни 13 апрель куни ўтказишади. Шу куни Муборакка «Динамо-Ғаллакор» ташриф буюради.

«МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» - «ЖОМБОЙ» - 0:1
Гол:
Д.Нигматов, 9 - 0:1.
«Машъал-А»: Равшан Абдужабборов, Маъмур Абдуллаев, Дилшод Мамажонов (Сардор Абдураимов, 89), Элдор Эргашев, Ихтиёр Тошпўлатов, Сирожиддин Раҳматуллаев (Юнус Очилдиев, 79), Козим Аҳмаджонов (Хуршид Суюнов, 64), Тимур Бекчанов, Шаҳзод Шайманов, Искандар Шайқулов, Фаёз Азимқулов.
«Жомбой»: Шуҳрат Муродов, Ғайрат Аҳмедов, Али Бурхонов, Лазиз Нуриддинов, Аваз Ҳабибов, Темур Қодиров, Шерзод Камолов, Жамшид Ҳусайнов (Жаъфар Ахтамов, 82), Азиз Сафаров, Суюн Сафаралиев, Достон Нигматов (Шерали Ёрбоев, 20).
Ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий).

 

 

 

 

 

 

 

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +