ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЕТАКЧИЛАРИМИЗ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

Киритилган сана: 20.04.2011.

Мухлисларга яхши маълумки, жамоамиз сафида бир қатор тажрибали ўйинчилар тўп сурмоқда. Хусусан, Зафар Холмуродов, Дилявер Ваниев, Насим Шоимов, Шерзод Райимжонов ва Габит Сапаргалиев шулар жумласидан.

Айтиш лозим, ушбу футболчилар олий лигада бир неча йиллардан ўйнаб келишмоқда. Уларнинг шу кунгача миллий чемпионатимизда қанча ўйин ўтказганини билиш нафақат футболчилар, балки мухлисларга ҳам қизиқарли бўлиши табиий. Шу боис куни кеча тажрибали ўйинчиларимизнинг олий лигада шу кунгача қайд этган натижалари билан танишиб чиқдик. Унга кўра чемпионатнинг 2-туридан ўрин олган, яъни 11 март куни «Шўртан» билан кечган ўйинимиз ҳимоячи Насим Шоимов фаолиятида ёрқин из қолдирди. Негаки, Шоимов ушбу ўйинда «Машъал» билан йирик ҳисобда (4:1) ғалаба қозониш билан бирга ўша куни туғилган кунига ажойиб совға тайёрлаганди. Бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Боиси 33 ёшли футболчимиз айнан ўша ўйинда олий лигадаги 200-учрашувини ўтказишга муваффақ бўлди!!!

Худди шу учрашувда жамоамиз сардори Дилявер Ваниев ҳам ўзининг олий лигадаги юбилей учрашувини ўтказишга эришди. «Шўртан»га қарши кечган ўйинда Ваниев миллий чемпионатимиздаги 300-учрашувини ўтказди!!!

Шунингдек бу борада Зафар Холмуродовнинг статистик кўрсаткичларида ҳам бироз янгилик пайдо бўлди. Шу кунгача «Насаф», «Динамо», «Хоразм» клубларида ўйнашга муваффақ бўлган Холмуродов жамоамизнинг куни-кеча сафарда «Олмалиқ» билан кечган баҳсида миллий чемпионатимизда ҳаммаси бўлиб, 350-ўйинини ўтказди!!!

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз номидан ушбу футболчиларимизнинг кейинги фаолиятига омад тилаган холда бундай юбилей ўйинларнинг кўпини ўтказишини тилаб қоламиз.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +