ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

БИЗ СИЗЛАР БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ!

Киритилган сана: 26.06.2011.

Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасилдаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ўсмирлар терма жамоамиз барчани ҳайратлантиришда давом этмоқда. Алексей Евстафеев шогирдлари гарчи биринчи ўйинда мағлубиятга учраган бўлишса-да, кейин АҚШ ва Чехия термалари устидан бир хил - 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ва шу тариқа айнан бизнинг футболчилар «D» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олишди. Яхши билсангиз керак, ўсмирлар терма жамоамиз сафида «Машъал» футбол мактабида таҳсил олган футболчилардан тўрт нафари тўп сурмоқда. Булар - Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов, Бобир Давлатов ва Холмурод Холмуродов. Биз шу ўринда Ғанишер, Сардор ва Бобирни ўқувчиларга кенгроқ таништришни лозим топдик.

 

Ғанишер ХОЛМУРОДОВ (дарвозабон)  
Ғанишер Холмуродов 1994 йилнинг 29 ноябрида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. 12 ёшидан бери футбол билан шуғулланади. «Машъал» футбол мактабида 2009 йилдан бери таҳсил олмоқда. Ғанишер «Насаф» таркибида захира гуруҳлари баҳсида майдонга тушганида уни «Машъал»да ишлаган Сеид Сеидов кўриб қолади ва шундан сўнг мураббий ёш дарвозабонни Муборакка келиб кўрикдан ўтишга таклиф этади. Ғанишер ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида термамизнинг асосий дарвозабони сифатида барча ўйинларда тўлиқ ҳаракат қилганди.
Ғанишер дарвозабон бўлгани учун «Барса» посбони Виктор Вальдеснинг ўйинларини ёқтиради. Ўзимиздан эса кумири Санжар Қувватов. Ёқтирган жамоаси - «Барселона». Қаҳрамонимиз оилада иккинчи фарзанд. Отаси - Холмуродов Рўзи ака вафот этган, онаси - Эрназарова Саманой уй бекаси.

Сардор РАҲМОНОВ (ҳимоячи)
Сардор Раҳмонов 1994 йил 9 июль куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида туғилган. 8 ёшидан бери футбол билан шуғулланади. Футболга қизиқишига кўпроқ дадаси сабабчи бўлган. Сардорнинг отаси Ғофир ака Раҳмонов Баҳром Давлатов билан маслаҳатлашган ҳолда ўғлини «Машъал» футбол мактабига беришга қарор қилади. Ва 2007 йили ёш футболчи Янгиердан Муборак томон йўл олади. Шундан бери Сардор Раҳмонов «Машъал» либосида тўп суриб келяпти. Сардор Осиё чемпионатида 3-рақам остида тўп сурди ва айтиш мумкинки, марказий ҳимоячи вазифасини яхши бажарди. Фақат унинг финал ўйинида қизил карточка олиб майдонни тарк этиши умуман кутилмаган ҳол бўлганди.
Сардор Раҳмоновнинг ёқтирган футболчиси Жон Терри ва Артём Филипосян, жамоаси «Манчестер Юнайтед». У оилада энг кенжа фарзанд. Отаси - Раҳмонов Ғофир, фермер. Онаси - Миршаева Дилбар эса ўқитувчи.

Бобир ДАВЛАТОВ (ярим ҳимоячи)
Бобир Давлатов 1996 йилнинг 1 мартида Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида туғилган. У етти ёшидан бери футбол билан шуғулланади. Футболга асосан дадаси Баҳодир Давлатов сабабли кириб келган. Биласиз, Баҳодир Бойжонович бугунги кунда  биринчи лигада иштирок этаётган «Янгиер» футбол жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаяпти. Бобир 2008 йилнинг сентябрь ойида «Машъал» футбол мактабига келиб шу ерда олти ой ўқиди. У ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яхши ўйин кўрсатди. Бир неча бор айнан у томонидан бошлаб берилган комбинациялар гол билан якунланди. Бобир Давлатов жаҳон чемпионатида ҳам тўп киритишга муваффақ бўлди. Унинг АҚШ дарвозасига урган голи жудаям чиройли кўриниш олди. Бобир табиатан босиқ ва камгап йигит. Унинг севимли футболчиси Кака билан Одил Аҳмедов. Ёқтирган жамоаси эса «Реал». У оилада акаси Нодирдан кейин иккинчи фарзанд. Юқорида айтиб ўтганимиздек, дадаси Баҳодир Давлатов - мураббий, онаси Жавлонова Жумахон эса уй бекаси.

Холмурод ХОЛМУРОДОВ (ҳужумчи)

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +