ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Владимир Фомичев: «АСОСИЙ ТАРКИБ ОЛДИГА ҚЎЙИЛГАН ВАЗИФА ЎЗГАРМАЙДИ»

Киритилган сана: 01.08.2011.

Хабарингиз бор, «Машъал» иккинчи даврадаги дастлабки учрашувни ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» клубига қарши ўтказади. Муборакликлар мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни дастлаб Билдирсойда олиб боришди, ундан кейин эса машғулотлар Янгиерда давом эттирилди. Бу вақт оралиғида «газчилар» иккита ўртоқлик баҳсида майдонга тушишди. Аввалига «Металлург» 3:1 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, кейинчалик «Динамо»га 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Шундан сўнг «Машъал» аъзолари Муборак томон йўл олишди ва 27 июлдан бери машғулотлар шу ерда олиб борилмоқда. Жамоамиз Муборакка етиб келгач, фурсатдан фойдаланиб клуб бош мураббийи Владимир Фомичев билан учрашдик ва унинг тайёргарлик ва иккинчи давра борасидаги фикрларини сўрадик.

ИККИНЧИ ДАВРАГА ТАЙЁРГАРЛИК ХУСУСИДА
- Ўйлайманки, мавсумнинг қолган қисмига яхши ҳозирлик кўрдик. Биз олдиндан белгилаб қўйилган режа асосида аввалига Билдирсойда, кейин эса Янгиерда машғулот олиб бордик, қолаверса иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Эътибор берган бўлсангиз, таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлмади. Чунки мен қўл остимлда тўп сураётган йигитларга ишонаман ва улардан умидим катта. Ўйлайманки, «Насаф»дан келиб қўшилган Самандар Шодмонов жамоамиз ўйинини кучайтиради.

ФОЗИЛ МУСАЕВНИНГ КЕТИШИ ҲАҚИДА
- Албатта, Фозил Мусаев биз учун муҳим ўйинчи эди. У майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарарди. Эндиликда Мусаев «Насаф» либосида тўп суради. Яширмай айтишим мумкин, Фозилнинг кетиши биз учун катта йўқотиш. Энди унинг ўрнига Игорь Петковични қўйишни мўлжаллаб турибман. Ёш умидли ўйинчимиз Жаҳонгир Абдумўминов ҳам чакки эмас, бироқ у жароҳати сабаб 3-4та ўйинни ўтказиб юборса керак.

ЖАМОА ОЛДИГА ҚЎЙИЛГАН ВАЗИФА ХУСУСИДА
- Мен ўринбосарларимиз олдига ёшлар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйдим. Чунки бундоқ ўйлаб қарасак, бунга имкониятимиз ҳам, кучимиз ҳам етади. Агар ёшларимиз ўз ўйинини намойиш эта олишса, биринчи ўринни қўлга кирита оламиз. Йил бошида асосий таркиб олдига қўйилган мақсад ҳам ўзгаргани йўқ. Яъни, биз кучли тўртликка киришни мўлжаллаб турибмиз.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +