ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ФОМИЧЕВГА ДИЛШОД АНДАЕВ ЁРДАМ БЕРАДИ

Киритилган сана: 04.08.2011.

Шу пайтгача «Машъал» болалар ва ўсмирлар футбол мактабида 1995 йилда туғилган футолчиларни шуғуллантириб келган Дилшод Андаев клуб бош директори Абдужалил Аралов буйруғига биноан бундан буён «Машъал»нинг асосий таркибида фаолия олиб боради. Бир сўз билан айтганда, Дилшод Боймуродович олий лиганинг 15-туридан жамоамиз бош мураббийи Владимир Фомичевга ёрдам беришни бошлайди. Хабарингиз бор, муборакликлар навбатдаги баҳсни 5 август куни сафарда «Навбаҳор»га қарши ўтказишади. Ундан бир кун олдин эса ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлари ўзаро беллашишади. Мана шу ўйин Дилшод Андаевнинг мураббий сифатида олий лигадаги дебюти бўлади.

Эндиликда 1995 йилги гуруҳни украиналик мураббий Самир Гасанов шуғуллантиради. Ҳозирча унга яна бир украиналик мураббий Николай Лапа ёрдам бермоқда. Дилшод Боймуродович асосий таркибга ишга ўтаётганини қуйидагича изоҳлади: «Тўғрисини айтсам, дастлаб биринчи лигадаги фарм-клубимиз «Машъал-Академия» мураббийлар штабида бир-икки йил ишлаб тажриба ошириш ниятида эдим. Асосий таркибга ўтишим эса жуда тез ва кутилмаганда рўй берди. Аммо бир томондан Владимир Фомичев билан бирга ишлаётганимдан мамнунман. Сабаби Владимир Александрович мана бир неча йилдирки катта футболда ва у кишидан кўп нарса ўрганса бўлади».

Дилшод Андаев асосий жамоамизда иш бошлаганидан сўнг биз бу борада клубимизда фаолият олиб бораётган баъзи кишиларнинг фикри билан қизиқдик.

Владимир ФОМИЧЕВ («Машъал» бош мураббийи): - Андрей Пинчуков жамоани тарк этганидан бери асосий ва ўринбосарлар таркиби билан ўзим ишлаб келаётгандим. Биласиз, катта футболда ёрдамчисиз ишлаш қийин. Шу боис биринчи давра якунига етганидан сўнг Сергей Ковшовни «Машъал»га таклиф этдим, бироқ у «Динамо»да қолишни афзал кўрди. Кейин эса клуб раҳбарияти менга футбол мактабимизда ишлаётган мураббийлардан бирини ёрдамчи сифатида ишга олишимни сўради. Мен эса Дилшод Андаев номзоди устида тўхталдим. Чунки бу мураббийни анчадан бери биламан ва ўйлайманки, биргаликда ишлаб кета оламиз.

Абдужалил АРАЛОВ («Машъал» бош директори): - Аввало бош мураббийга ким ёрдам беришини Владимир Фомичевнинг ўзи ҳал қилади. Мен Дилшод Андаев билан бирга ишлайсизлар деганим йўқ, фақат тавсия қилдим холос. Фомичев бир кун ўйлаб кўргач ижобий жавоб қайтарди. Мен Андаевни яхши болалар мураббийи деб биламан. Энди бўлса катта футболда ҳам ўзини кўрсатишга тилакдошман ва бу борада унга омад тилайман.

Владимир ПАВЛЕНКО («Машъал» спорт директори): - Сеид Сеидов футбол мактабимизни тарк этганидан бери менга барча масалаларда Дилшод Андаев ёрдам бериб келаётганди. У футболни мукаммал тушунишдан ташқари ҳужжат ишларини ҳам яхши бажара олади. Бир сўз билан Андаев ўқимишли мураббийлар сирасига киради. Менимча, Владимир Фомичев ўзига ёрдамчи сифатида Андаевни танлаб тўғри йўл тутди.

Икрем РЕПАТОВ: (1996 йилги гуруҳ мураббийи): - Дилшод ака билан футбол мактабимизда олти ой бирга ишлаган бўлсам, шу қисқа вақт мобайнида у кишидан кўп нарса ўргандим. Шахсан мен Дилшод Андаевни интилувчан ва ўз устида ишлайдиган мураббий деб биламан. У киши футболчилар билан қандай муомала қилиш кераклигини жуда яхши билади. Ўйлайманки, Андаев вақти келиб катта футболда ҳам ўзини кўрсатади.

Саъдуллаев Шамсиддин (1995 йилги гуруҳ тарбияланувчиси): - Дилшод ака бизга футболдан кўп нарсани ўргатдилар. У киши бизни кўп уришгани билан ҳаммамизни яхши кўради. Машғулотларда ва ўйин пайтида жудаям қаттиққўл бўладилар. Мен мураббийимизнинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Андаев Дилшод Боймуродович
1974 йил 1 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида туғилган. 1989-1996 йилларда “Машъал” шарафини ҳимоя қилган. 1996 йилдан бери футбол мактабимизда болалар мураббийи сифатида ишлаб келяпти. Шу йилнинг август ойидан “Машъал”нинг асосий таркибига ишга ўтди. «А» лицензияси эга.

 

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +