ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Юрий Коваль: Ўзбекистонда малака алмашиш қизиқарли бўлди

Киритилган сана: 16.12.2011.

Болалар футболи бўйича Ўзбекистон Осиёда етакчи ўринларда эканини ОФК комиссияси алоҳида таъкидлаганди.

Бунинг исботи сифатида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамиз қитъа миқёсидаги мусобақаларда доимий равишда юқори ўринларга даъвогарлик қилиб келишмоқда. Буни қарангки, Ўзбекистонда ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича тажрибани украиналиклар ўзларида қўллашга қарор қилишибди.

Луганскнинг "Заря" клуби спорт директори Юрий Коваль кузда юртимизга ташриф буюриб, Муборакнинг "Машъал" клубида бўлиб қайтганди. Ушбу мутахассис клуб матбуот хизматига интервью бериб, Ўзбекистонга ташрифи ҳақида сўзлаб берди.

— Юрий Григорьевич, футбол мактабимиз ривожланмоқда, мураббийлар штаби такомиллаштирилмоқда. Бундан ташқари, бошқа давлатларнинг тажрибасини ўзимизда қўллаяпмиз...
— Яхши биласиз, кўпгина юртдошларимиз Ўзбекистонда фаолият юритишмоқда. У ерда футболни ривожлантириш учун давлат дастури амалга оширилмоқда. Базалар барпо этилмоқда, жамоалар молиялаштирилмоқда. Шунинг учун бу мамлакатда мураббий кадрларни тайёрлаш, футбол бўйича билим олиш ва мураббийларнинг малакасини ошириш бўйича саволлар юзага келмоқда. Шу боис, бизнинг болалар-ўсмирлар мактабимиз вакилларини малака алмашиш мақсадида Ўзбекистонга таклиф этишди. Мен бажонидил бу таклифга розилик бердим. Чунки ўзим ҳам ўзбек футболидан кўп хабардор эмасдим. Бошқа футбол мактаблари билан тажриба алмашиш "Заря" футбол мактабида бор, бош­қа жамоаларга ўзимизнинг тажрибамизни ўртоқлашиш эса мактабимизнинг обрўсини оширади.

Мен 5 кун давомида "Машъал" жамоаси футбол академиясида бўлдим. Айтишим мумкинки, бу жамоа анча яхши футбол академиясига эга экан. Маҳаллий менталитет ва шароитни инобатга олганда Ўзбекистонда машғулот жараёнини кузатиш қизиқарли бўлди. Шунингдек, бошқа мактабларнинг мураббийлари билан тажриба алмашдим. Аудиторияда 40 нафага яқин мураббийлар йиғилди. Икки кун давомида назарий машғулотлар ва маърузалар ўтказилди. Шундан кейин яна 2 кун давомида "Машъал"нинг 1997 ва 2000 йилларда туғилган футболчилардан иборат гуруҳлари билан амалий ишладик. Улар билан ишлаш мен учун қизиқарли бўлди. Айниқса, 2000 йилда туғилган болалар билан ўртамизда тил билан боғлиқ муаммо бўлса-да, мароқ билан шуғулландик. Ҳозирги кунда рус тилини оммавий равишда ўқитиш анъанаси йўқолиб бормоқда. Шунга қарамай, бу мамлакатда маза қилиб ишладим. Деярли барча рус тилини тушунади. Рус тилини яхши биладиган болалар эса айрим вазиятларда таржимонлик вазифасини ҳам ўташди. Футбол тили эса — универсал. Барча нарсани гапириб бериш шартмас. Футбол хатти-ҳаракатлари билан ҳамма нарсани тушунтиб бериш мумкин. Мураббийларнинг иш услуби ҳам бизникиларникидан фарқ қиларкан.

Ўзбекистонда 10 ой давомида яхши об-ҳаво ҳукм суради. Ягона муаммо — ёзда 50 даража иссиқ бўлади. Январь-февраль ойларида ҳам ҳаво совуқроқ бўлади. Баъзи шароитларда ишлаш уларга осонроқ бўлса, баъзида қийинроқ. Осонлиги шундаки, урф-одатга кўра, улар ўзларидан каттани қаттиқ ҳурмат қилишади. Сиз билан бир кунда 4-5 марта ҳам сўрашишлари мумкин, ҳаттоки сизни кўришган бўлсалар-да. Каттанинг гапи — қонун. Қийин томони эса шундаки, болаларга босим бўлади ва уларнинг тарбияси ҳар доим ҳам интизомга тўғри келавермайди. Оддий қилиб айтганда, ташкилий жиҳатдан муаммолар бор. Лекин бола барибир бола. У ҳамма жойда бир бўлади.

Ўзбекистонда футболчиларнинг ривожланиши бизга қараганда тезроқ амалга ошади. Чунки, у ерда болалар 16-17 ёшдан бошлаб Биринчи лигада ўйнай бошлашади. У ерда болаларни ўйинлар орқали тайёрлашга асосий эътиборни қаратишади. Лекин болалар 20 ёшгача ҳали ўқиб-ўрганишлари лозим.

Таъкидлашим лозим, мен Ўзбекистон чемпионатининг битта ўйинини стадиондан кузатдим. "Динамо" (Самарқанд) ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди. "Динамо" Олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, "Машъал" юқори ўринлар учун кураш олиб бораётганди. Аммо бу ўйинда "Динамо" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Умуман олганда, Ўзбекистонда ўйин услуби ва инфратузилмаси бўйича юқори савиядаги 4-5та клуб бор.

— Луганскка қайтганингиздан сўнг, эгаллаган тажрибангизни ўзимизнинг мураббийларга етказиш мақсадида улар билан учрашдингизми?
— Албатта. Мураббийларимиз билан суҳбатда бўлдим ва кўрган-кечирганларимни улар билан ўртоқлашдим. Уларни ўзимизга ҳам жорий қилиш юзасидан мунозаралар ўтказдик.

— Мураббийларни ўқитиш учун улардан тўлов қабул қилинадими?
— Йўқ, барча харажатлар клуб томонидан қопланади.

— Дарвоқе, Ўзбекистонда ҳам худди бизда бўлгани каби ёш гуруҳлари борми?
— Ҳа. Фақатгина маҳаллий иқлимдан келиб чиқиб, ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларни ўтказиш тизими бошқачароқ.

Манба: www.uff.uz

Учрашувлар
19.11.2017. 14-00

Нефтчи

Машъал
2:1
Олий лига
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 38-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 41-37 37
11 Қизилқум 28 31-38 33
12 Динамо 28 23-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 24-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-67 9

1 Бунёдкор 27 47-31 54
2 Пахтакор 27 47-29 51
3 Бухоро 27 55-35 47
4 Қўқон-1912 27 39-29 47
5 Насаф 27 50-40 43
6 Шўртан 27 36-29 42
7 Олмалиқ 27 44-36 41
8 Машъал 27 41-34 41
9 Нефтчи 27 45-40 36
10 Металлург 27 36-41 36
11 Локомотив 27 35-40 34
12 Қизилқум 27 39-44 33
13 Сўғдиёна 27 40-51 26
14 Динамо 27 24-42 26
15 Навбахор 27 28-54 25
16 Обод 27 28-59 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Хумоюн Муртозоев
Ҳужумчи
08.11.1992
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +