ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН!!!

Киритилган сана: 31.12.2011.

Мана, аста-секин янги йил ҳам эшик қоқмоқда. Ортда қолаётган 2011 йил ўзбек футболи учун омадли келди деса бўлади. Миллий ва олимпия терма жамоамиз жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинлари саралаш мусобақаларининг ҳал қилувчи босқичига чиқишди. Ўсмирлар терма жамоамиз эса Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатди. Шунингдек, янги тузилган ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди. Ва энг қувонарлиси, Қашқадарё вилоятининг биринчи рақамли жамоаси «Насаф» минглаб мухлисларга қувонч улашган ҳолда ОФК Кубоги соҳибига айланди. Қолаверса Сервер Жепаров, Равшан Эрматов, Абдулаҳамид Расулов сингари ҳамюртларимиз ўз соҳалари бўйича Осиёда йилнинг энг яхшилари бўлишди.

Якунига етган мавсум «Машъал» футбол клуби учун ҳам муваффақиятли келди. Ёшлар лигасида иштирок этган ўринбосарларимиз тарихда биринчи бор бронза медалларини қўлга киритишди. Асосий жамоамиз эса олий лигада бешинчи ўринни эгаллади. Ўйлаймизки, кейинги йил жамоамиз камида тўртинчи ўринни банд этиш учун кураш олиб боради. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни кириб келаётган 2012 йил билан табриклаймиз. Янги мавсум барчамизга омадли келсин. Хабарингиз бор, муҳтарам юртбошимиз томонидан 2012 йил Мустаҳкам оила йили деб эълон қилинди. Шундай экан, ҳар биримизнинг оиламизни тинчлик-хотиржамлик тарк этмасин, дастурхондан қут-барака аримасин. Янги йил остонасида барча юртдошларимизни «Машъал» футбол клуби раҳбарияти, ишчи-ходимлар, мураббийлар, футболчилар ҳамда клуб мухлислари номидан байрам билан табриклаймиз. Янги йил ҳаммамизга қувонч олиб келсин!!

«Машъал» футбол клуби маъмурияти.

Учрашувлар
2018-11-13 14:30

Норин

Машъал
1:3
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-19 14:30

Машъал

Андижон
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 33 57-30 63
2 Машъал 31 50-26 60
3 Истиқлол 30 49-30 54
4 Сурхон 32 58-40 50
5 Динамо 30 41-24 49
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 30 33-66 23
9 Норин 32 25-66 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +