ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» «ДИНАМО»ДАН МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Киритилган сана: 01.02.2012.

Кеча «Машъал» жамоамиз ЎФФ сунъий майдонида яна бир бор Самарқанднинг «Динамо» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Мазкур баҳсда муборакликлар 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.
 
Ўйинда «Динамо»дан голларни Зафар Полвонов (2та) ва Баҳодир Муртазоев пенальтидан киритди. «Машъал»дан эса жамоамизнинг янги аъзоси, финляндиялик Тони Линдберг гол муаллифига айланди. Дарвоқе, мазкур баҳс аслида 16:00да бошланиши лозим эди. Бироқ сунъий майдон қалин қор билан қоплангани боис ўйин 20 дақиқа кечикиб бошланди. Майдондаги қорни тозалаш учун ҳатто трактор чақиришга тўғри келди. «Машъал» 28 январь куни ҳам «Динамо» билан беллашиб кўрган ва ўша учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Бу сафар эса «газчилар» ютқазиб қўйишди.

31 январь. Ўртоқлик учрашуви. ЎФФ сунъий майдони.
«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО» - 1:3
Голлар:
Т.Линдберг – З.Полвонов (2та), Б.Муртазоев – пенальти.
«Машъал»: Ўткир Юсупов, Мирзоҳид Ғофуров, Дилявер Ваниев, Тони Линдберг, Алик Ҳайдаров, Элдор Эргашев, Самандар Шодмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Игорь Петкович, Аббос Шодмонов, Зафар Холмуродов.
Захирадан тушганлар: Шерзод Файзиев, Нодир Давлатов, Расул Шуҳратов, Ихтиёр Тошпўлатов, Ғанишер Холмуродов, Соҳиб Абдуллаев, Ғуломҳайдар Ғуломов.
«Динамо»: Игорь Михайлов, Мурод Ҳамроев, Никита Свиридов, Аҳрол Рисқуллаев, Жамол Отақулов, Баҳодир Муртазоев, Суннатилла Мамадалиев, Дилявер Абибуллаев, Жасур Бобоев, Рўзимбой Аҳмедов, Зафар Полвонов.
Ҳакам: Шерзод Қосимов.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +