ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ҚАШҚАДАРЁДА ҲОКИМ КУБОГИ СТАРТ ОЛДИ

Киритилган сана: 12.02.2012.

Бугун Қарши шаҳрида Қашқадарьё вилоят ҳокими Кубоги баҳсларига старт берилди. Ушбу мусобақа бу йил ўзбек футболининг 100 йиллик тўйи муносабати билан ўтказиляпти. Турнирда «Машъал»нинг иккита жамоаси иштирок этмоқда: биринчи лигадаги фарм-клубимиз «Машъал-Академия» ҳамда жамоамизнинг ўринбосарлар таркиби. Айтиш мумкинки, мусобақадан ўрин олган барча беллашувлар Қарши шаҳридаги сунъий майдонда бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирда жами тўққизта жамоа иштирок этиш розилигини билдирди.

«А» гуруҳидан бешта клуб ўрин эгаллаган бўлса (уларнинг ҳаммаси биринчи лига иштирокчилари), «В» гуруҳидан тўртта жамоа жой олди. Айтганча, «В» гуруҳидаги жамоалар олий лига клубларининг ўринбосарлари ҳисобланишади. Мусобақанинг гуруҳ ўйинлари 16 февралга қадар давом этади. 17 февраль куни ярим финал беллашувлари бўлиб ўтса, ҳал қилувчи финал учрашуви 18 февралда ўтказилади. Дарвоқе, бугун бўлиб ўтган биринчи баҳсда фарм-клубимиз «Регистон» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда Шохруҳ Достонов ҳамда Шароф Айтбоев томонидан киритилган голлар «академиячилар»га дастлабки уч очкони тақдим этди.


Ҳозирда «Машъал-Академия»ни Дилшод Андаев, ўринбосарларимизни эса Мақсуд Ирисбаев бош мураббий сифатида майдонга олиб тушмоқда. Қуйида «Машъал» иштирокидаги ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз.

«А» гуруҳи – «Машъал-Академия», «Регистон», «Ерқўрғон», «Насаф-2», «Зарафшон-НЦЗ».
1-тур. 12 февраль. «Машъал-Академия» - «Регистон» - 2:1
«Машъал-А»: Равшан Абдужабборов, Акбар Ҳотамов, Тимур Дубровский, Отабек Мелиев, Маъмур Абдуллаев, Шароф Айтбоев (Уйғун Бобоназаров, 90), Дурбек Камолов (Шаҳзод Шайманов, 46), Руслан Муродиллаев (Маъруф Тошев, 60), Фаёз Азимқулов, Шохруҳ Достонов (Аслиддин Абдиев, 70), Марадона Сафаров (Элдор Шомуродов, 90).
Голлар: Достонов, 6. Айтбоев, 12.
Хакам: Артём Калинин. 

2-тур. 13 февраль. «Машъал-Академия» - «Насаф-2»
3-тур. 15 февраль. «Машъал-Академия» - «Ерқўрғон»
4-тур. 16 февраль. «Машъал-Академия» - «Зарафшон-НЦЗ»

«В» гуруҳи – «»Машъал, «Динамо», «Насаф», «Шўртан».
1-тур. 13 февраль. «Машъал» - «Динамо»
2-тур. 15 февраль. «Машъал» - «Шўртан»
3-тур. 16 февраль. «Машъал» - «Насаф»

Плей-офф ўйинлари. 17 февраль.
Финал. 18 февраль

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +