ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ҲОКИМ КУБОГИ: БАҲСЛАР ҚИЗИЯПТИ

Киритилган сана: 15.02.2012.

Бугун Қашқадарё вилоят ҳоким Кубогидан ўрин олган навбатдаги беллашувлар бўлиб ўтди.
 
«А» гуруҳида кураш олиб бораётган биринчи лигадаги фарм-клубимиз «Машъал-Академия» ўзининг учинчи ўйинини Косоннинг «Ерқўрғон» жамоасига қарши ўтказиб, рақиб устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Мазкур беллашувда Шохруҳ Достонов томонидан киритилган икки гол ҳамда Элдор Шомуродовнинг бехато зарбаси Дилшод Андаев шогирдларига навбатдаги у очкони тадим этди.

«В» гуруҳида кураш олиб олиб бораётган «Машъал» ўринбосарлари эса «Шўртан» ёшлари билан куч синашиб, кутилаганда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ушбу ўйинда муборакликлардан Ҳамдамов Турсунмурод гол муаллифи бўлди.

Айтганча, сайтимиз орқали «Машъал» - «Динамо» баҳси самарқандликларнинг Қаршига ўйин куни етиб келишмагани туфайли ўтказилмагани, бунинг оқибатида «Динамо»га техник мағлубият ёзилгани ҳақида маълум қилгандик.
 
Бироқ турнир ташкилотчилари кечроқ бўлса ҳам бу ўйинни ўтказишни маъқул кўришди. Негаки самарқандликлар бир амаллаб Қаршига етиб келишди. Бундан ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, негаки бизнинг футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин ва бунга аллақачон ўрганиб қолдик.

Қашқадарё вилояти ҳоким Кубоги.
«А» гуруҳи. 3-тур. 15 февраль.
«МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» - «ЕРҚЎРҒОН» - 3:0
«Машъал-А»:
Равшан Абдужабборов, Акбар Ҳотамов, Тимур Дубровский, Шаҳзод Шайманов, Маъмур Абдуллаев, Фаёз Азимқулов, Дурбек Камолов, Руслан Муродиллаев, Марадона Сафаров, Аслиддин Абдиев, Шохруҳ Достонов.
Захирадан тушганлар: Маъруф Тошев, Элдор Шомуродов, Уйғун Бобоназаров.

«В» гуруҳи. 2-тур. 15 февраль
«МАШЪАЛ» (ўринбосарлар) – «ШЎРТАН» (ўринбосарлар) – 1:2
«Машъал»:
Шерзод Абдураимов, Юнус Очилдиев, Козим Аҳмаджонов, Искандар Шайқулов, Сирожиддин Абдуҳакимов, Шамсиддин Саъдуллаев, Мақсуд Маҳмудов. Шаҳзод Қодиров, Сардор Абдураимов, Турсунмурод Ҳамдамов.
Захирадан тушганлар: Олимжонов Ҳусан, Шермонов Тўлқин, Арзиқулов Сардор, Шукуров Отабек, Қиличев Шоҳжаҳон, Аббосов Шоҳжаҳон.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +