ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ҲОКИМ КУБОГИДА «ШЎРТАН» ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Киритилган сана: 21.02.2012.

12 февраль куни старт олган анъанавий Қашқадарё вилояти шокими Кубоги 19 февралда ўз ниҳоясига етди.
 
Бу йилги мусобақада жами 9та жамоанинг иштирок этиши кутилганди. Бироқ айрим сабабларга кўра, «Динамо» ўринбосарлари билан «Регистон» клуби турнирни охиригача етказиб қўя олмади. «Регистон» атиги битта ўйин ўтказиб, шу билан қайтиб келмаган бўлса, «Динамо» ўринбосарлари гуруҳда иккита учрашувда майдонга тушишди холос.

Натижада ғолиблик учун кураш асосан Қашқадарё жамоалари ўртасида кечди. Якшанба куни дастлаб «Машъал-Академия» ҳамда «Насаф» ёшлари ўртасида учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди ва бунда муборакликлар пенальтилар сериясига кўра рақиб устидан ғалаба қозонишди. Регламентга кўра, ўйиннинг асосий вақти тугаши билан қўшимча таймлар белгиланмасдан дарҳол пенальтилар сериясига ўтилди. Лотереялар баҳсида «насафчилар» битта зарбани аниқ амалга ошира олишмади ва шу туфайли имкониятни бой бериб қўйишди.

Финал ўйинида эса «Шўртан» ўринбосарлари билан «Насаф»нинг биринчи лигадаги фарм-клуби «Насаф-2» ўзаро баҳс олиб борди. Қизиғи шундаки, бунда ҳам ўйиннинг асосий вақти дуранг натижа билан якун топди. Кейин эса учрашувни бошқариб борган Константин Смирнов ҳар иккала жамоа аъзоларини пенальтилар сериясига таклиф қилди. Бунда ғузорликларнинг қўли баланд келиб, рақибни 11 метрлик жарима тўплари эвазига мағлубиятга учратишди. Шундай қилиб Сеид Сеидов бошқараётган жамоа навбатдаги ҳоким Кубоги мусобақасида биринчи ўринни эгаллади. Турнир якунига етгач, одатдагидек совриндор жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
 
Мусобақа ғолиблигини қўлга киритган «Шўртан» жамоасига шахсан вилоят ҳокими Туробжон Жўраевнинг ўзи бош соврин ва Кубокни топширди. Хуллас, бу йилги турнирда биринчи ўрин «Шўртан» ўринбосарларига, иккинчи ўрин «Насаф-2»га, учинчи ўрин эса «Машъал-Академия»га насиб этди.
 
ШОХРУҲ ДОСТОНОВ ҚУТҚАРУВЧИ РОЛИДА
Бу йил бўлиб ўтган Қашқадарё вилояти ҳокими Кубогида «Машъал-Академия» учинчи ўринни эгаллади. Шуни айтиш мумкинки, учинчи ўрин қўлга киритилишида ҳужумчимиз Шохруҳ Достоновнинг хизмати катта бўлди. У захирадан майдонга тушиб, ўйин тугашига саноқли сониялар қолганида тўп киритиб, баҳснинг 1:1 бўлишини таъминлади. Чунки бунгача «академиячилар» 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашаётганди. Бундан ташқари, ушбу футболчимиз ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳам ўзини кўрсатди. Ўйлаймизки, Шохруҳ Достонов бу йилги мавсумда ўзини намоён этиб, «Машъал-Академия»нинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланади.

ШАҲЗОД ШАЙМАНОВ – ЭНГ ЯХШИ ҲИМОЯЧИ
Қашақадарё вилояти ҳоким Кубоги мусобақасида «Машъал-Академия» ўйинчиси Шаҳзод Шайманов турнирнинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида унга двд-плеер ҳамда фахрий ёрлиқ топширилди. Биз Шаймановни ушбу мукофот билан табриклаб қоламиз.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +