ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ»ДАН УЧ НАФАР ФУТБОЛЧИ ТЕРМА ЖАМОА ЙИҒИНИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Киритилган сана: 23.02.2012.

17-23 февраль кунлари Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказди. Мазкур йиғинда «Машъал» футбол мактаби тарбияланувчиларидан уч нафари иштирок этди. Булар ҳимоячи Қиличев Шохжаҳон, ярим ҳимоячи Шукуров Отабек ҳамда ҳужумчи Аббосов Шохжаҳон. Хабарингиз бор, 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат термамиз шу йилнинг 21 сентябрь 6 октябрь кунлари Эронда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашади.

Пойтахтда ташкил этилган йилнинг дастлабки йиғини доирасида ўсмирларимиз учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. Дастлаб 19 февраль куни термамиз аъзолари «Локомотив» ўринбосарларига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ҳар иккала гол «Машъал» тарбияланувчиси Аббосов Шохжаҳон номига ёзилди. 21 февраль кунги иккинчи назорат баҳси «Металлург» ўринбосарлари билан кечди ва бу ўйинда Нуралиев шогирдлари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ягона гол муаллифи «Пахтакор» ўйинчиси Одилов Муҳиддин бўлди. Ва ниҳоят учинчи ўртоқлик ўйини 23 февралда ўтказилди. Биринчи лига иштирокчиси «НБУ-Осиё»га қарши учрашувда ўсмирлар термамиз 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шуни айтиш лозим, барча ўйинлар Чиғатойдаги сунъий майдонда ўтказилди.

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +