ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ВЛАДИМИР ПАВЛЕНКО 60 ЁШДА!

Киритилган сана: 24.02.2012.

Ҳозирда «Машъал» футбол клубининг спорт ишлари бўйича директори лавозимида ишлаб келаётган футбол фахрийси Владимир Павленко бугун ўз таваллуд кунини нишонлаяпти. Владимир Иванович 24 февраль куни ўзининг қутлуғ 60 ёшини қарши олди. 


Владимир Павленко 7 ёшидан бошлаб Украинанинг «Днепр» жамоасида футбол билан шуғулланишни бошлади. 13 ёшида Украинанинг энг кичик ёшдаги ўсмирлар терма жамоасига қабул қилинди. 15 ёшга тўлганда эса Санкт-Петербургдаги футбол мактабига қабул қилинди ва ўз тенгқурлари билан «Юность», «Надежда» сингари турнирларда, шунингдек турли спартакиадаларда иштирок этди. Бундан ташқари профессионал футболда «Динамо», «Зенит» сингари клубларда тўп сурди. 

Владимир Иванович футбол ўйнаш билан бир қаторда П.Ф.Лесгафт номидаги жисмоний тарбия институтида таҳсил олди. Вақт топди дегунча мураббийлик курсларида қатнашди. Футболчилик фаолиятининг охирги йилларини «Металлист» (Харьков), «Машиностроитель» (Псков), «Торпедо» (Москва) каби клубларда ўтказди. 

Футболдан кетгач Павленко Эстониянинг «Химки» жамоасида ўйновчи-мураббий сифатида иш бошлади. 1981 йили Таллиннинг «Звезда» клубига бош мураббий этиб тайинланди. 1992 йилга келиб эса футболдаги билимларини янада ошириш ниятида мураббийлар олий маҳорат мактаби жойлашган Москвага йўл олди. Ўқиш давомида шахсан ЦСКА жамоаси устози, собиқ иттифоқда хизмат кўрсатган мураббий деб топилган Юрий Морозов қўл остида малака оширди. Ўқиш якунига етгач Павленко Набережние Челнига йўл олиб, «Камаз» футбол клубига бош мураббий этиб тайинланди. 

Владимир Павленконинг фаолиятидан: 
1987 йилнинг октябридан 1988 йилнинг декабригача «Пахтакор» (Андижон) клуби бош мураббийи;
1989 йилнинг январидан 1993 йилнинг декабригача «Янгиер» (Янгиер) клуби бош мураббийи;
1994 йилнинг январидан 1997 йилнинг сентябригача «Динамо» (Вологда) клуби бош мураббийи;
1997 йилнинг октябридан 1998 йилнинг декабригача «Динамо» (Вологда) клуби вице-президенти;
1999 йилнинг январидан 2000 йилнинг декабригача «Химки» (Москва) клубида спорт директори;
2001 йилнинг январидан 2002 йилнинг декабригача «Спартак» (Йошкар-Ола) клуби бош мураббийи;
2004 йилда «Машъал» (Муборак) жамоаси бош мураббийи;
2005 йилнинг январидан то сентябригача «Шўртан» (Ғузор) клуби бош мураббийи;
2005 йилнинг октябридан 2007 йилнинг сентябригача «Динамо» (Вологда) клубида спорт директори;
2007 йилнинг октябридан 2009 йилнинг декабригача «Динамо» (Вологда) клубининг катта мураббийи;
2010 йилдан бери «Машъал» (Муборак) жамоасида спорт директори лавозимида ишлаб келяпти. 

Владимир Павленко мураббийлик фаолияти мобайнида В.Карпин («Спартак»), Е.Корнюхин («Текстильшик», «Пахтакор», «Торпедо», «Шинник»), А.Панов («Зенит»), С.Серебренников («Динамо» Киев) каби машҳур футболчиларни тарбиялади. 

Шу фурсатдан фойдаланиб, футболнинг чинакам фидойиси Владимир Ивановични ўзининг қутлуғ 60 йиллик тўйи билан «Машъал» раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар, ишчи-ходимлар ҳамда жамоа мухлислари номидан муборакбод этиб қоламиз.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +