ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЗАФАР ХОЛМУРОДОВ «МАШЪАЛ»ДАН КЕТДИМИ?

Киритилган сана: 27.02.2012.

Ўтган мавсум «Машъал» таркибида тўп суриб, олий лигада 9та гол урган тажрибали ҳужумчи Зафар Холмуродов янги мавсумга тайёргарликни ҳам муборакликлар сафида бошлади. Ҳатто бир нечта ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушди.
 
Бундан ташқари, тайёргарликни давом эттириш мақсадида Туркияга йўл олган футболчилар орасида Холмуродов ҳам бор эди. Лекин нимадир бўлди-ю, Зафар Холмуродов вақтлироқ уйга қайтишга мажбур бўлди. Ҳужумчи уйига қайтгач, икки-уч кун дам олди, кейин эса Тошкентга келиб бугун «Олмалиқ» машғулотида иштирок этди. Шундан сўнг мухлисларда Зафар Холмуродов «Машъал»ни тарк этибди-да деган деган фикр юзага келди.

Биз эса ҳозирча фақат шуни айтишимиз мумкин: чиндан ҳам Зафар Холмуродов айни пайтда «Машъал» билан бирга эмас. Лекин уни жамоадан кетди дейиш ҳам бироз нотўғри, чунки Холмуродов клуб билан 8 январь куни 2012 йилги мавсум учун янги шартномага қўл қўйган.
 
Бундан кўриниб турибдики, ҳаммаси «газчилар» 29 февраль куни Туркиядан қайтиб келишганидан сўнг ойдинлашади. Агар клуб бош мураббийи Владимир Фомичев Холмуродовни ўз жамоасида кўришни истамаса, ўртадаги шартнома бекор қилинади ва шундан сўнг Холмуродов бошқа клуб билан шартнома тузиши мумкин. Мабодо Фомичев ҳужумчининг кетишига рухсат бермаса, унда нима бўлишини вақт кўрсатади.
 
Шундай экан, «Машъал» жамоасининг Туркиядан қайтиб келишини кутамиз ва ўйлаймизки, тўпурар ҳужумчининг келажагига айнан Владимир Фомичевнинг якуний қароридан сўнг расман ойдинлик киритилади.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +