ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

«МАШЪАЛ» ЯНГИЕРДА ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИНИ БОШЛАДИ

Киритилган сана: 06.01.2013.

Ушбу мавсумда биринчи лигада тўп сурадиган «Машъал» тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлади. Катта мураббий Мақсуд Ирисбаевнинг айтишича, футболчилар январь ойининг охирига қадар Янгиерда машғулот ўтказишади.

Катта эҳтимол билан бу йил муборакликлар таркибида легионер футболчи бўлмайди, шу боис сербиялик Игорь Петкович, Милорад Ресанович ҳамда туркманистонлик Алик Ҳайдаровга жавоб бериб юборилди.

Ўзимизнинг ўйинчилардан эса айни пайтда Павел Соломин, Абдували Мўминов, Яннис Мандзукас, Аббос Шодмонов, Самандар Шодмонов, Санжар Қувватов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Мирзоҳид Ғофуров сингари футболчилар жамоа таркибида эмаслар. Улардан Соломин, Мўминов, Мандзукас ҳамда Самандар Шодмоновни жамоадан аниқ кетди деса бўлади. Қолган футболчиларнинг янги мавсумни қаерда ўтказишлари энди ойдинлашади.

«Ҳозирча сафимизга четдан футболчи келиб қўшилгани йўқ, - дейди Мақсуд Ирисбаев. – Ҳозирча фақат ўзимизнинг йигитлар югуриб туришибди. 1995 йилда туғилган беш нафар футбол мактабимиз тарбияланувчиларини кўрикка жалб қилдик. Улар орасидан энг кучлиларини танлаб оламиз».

Янги йил байрами арафасида уйига (Россияга) кетган бош мураббий Александр Хомяковнинг 8 январь куни келиши кутилмоқда. Шу боис ҳозирча машғулотларни Мақсуд Тўрарович ўтказиб турибди.

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +