ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ЯКУНИЙ ТАРКИБДАН “МАШЪАЛЧИЛАР”ГА ЖОЙ ТОПИЛМАДИ

Киритилган сана: 15.06.2013.

Бугун футболга оид сайтларда Туркияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ёшлар терма жамоамизнинг якуний рўйхати эълон қилинди. Бош мураббий Аҳмаджон Мусаев тузиб чиққан охирги рўйхатдан афсуски “Машъал” футболчилари – Жаҳонгир Абдумўминов билан Ихтиёр Тошпўлатовга жой топилмади.

Ўйлаймизки, ҳар иккала футболчи ҳам терма жамоада тўп суришга лойиқ эди, бироқ сўнгги қарорни барибир бош мураббий қабул қилишини ҳам унутмаслигимиз лозим. Нима ҳам дердик, Тошпўлатов билан Абдумўминов ушбу жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлишди.

Албатта, бундан футболчиларимизнинг хафа бўлиши аниқ, чунки ҳамма ҳам мундиалда тўп суришни истайди. Лекин начора. Шу ўринда ким тўп суришидан қатъий назар ёшлар терма жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Учрашувлар
2018-06-29 19:30

Машъал

Андижон
2:2
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-07-04 19:30

Андижон

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Сурхон 16 33-15 32
2 Андижон 17 33-20 32
3 Машъал 16 25-13 32
4 Истиқлол 15 25-20 25
5 Хоразм 16 32-29 22
6 Динамо 16 20-18 17
7 Шўртан 16 16-24 14
8 Норин 17 16-36 13
9 Орол 15 16-41 9

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +