ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

“МАШЪАЛ” ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ТЕРМА ЖАМОАДА

Киритилган сана: 06.09.2013.

Шу кунларда 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз (U-19) Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Мазкур йиғинга жамоа бош мураббийи Алексей Евстафеев жами 23 нафар футболчини таклиф этган. Йиғин давомида термамиз аъзолари Япония U-19 ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказишади. Учрашувлар 5 ва 8 сентябрь кунлари ўтказилади.

Евстафеев шогирдларининг Японияга қарши иккала учрашуви ҳам «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин 5 сентябрь куни 18:00да бошланса, иккинчи учрашувнинг бошланиш вақти  8 сентябрь куни соат 10:00га белгиланган.

23талик рўйхат ичида “Машъал”нинг ҳам бир нечта тарбияланувчилари ўрин олган. Хусусан Элдор Шомуродов билан Дурбек Камолов “Машъал”дан чақирилган бўлса, айни пайтда бошқа клублар сафида тўп сураётган Шерзод Абдураимов, Ҳусан Олимжонов, Бобур Давлатов, Мақсуд Маҳмудов каби футболчилар ҳам “Машъал” тарбияланувчилари ҳисобланишади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига Қатар мезбонлик қилади.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +