ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

АЁЛЛАР ФУТБОЛИ. “МАШЪАЛ”ДАН 14 НАФАР ФУТБОЛЧИ ТЕРМА ЖАМОАГА ЧАҚИРИЛДИ

Киритилган сана: 21.09.2013.

Гулнора Аъзамова бошқараётган Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси 26 сентябрь - 6 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтадиган 16 ёшгача қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Мазкур мусобақада қатнашиш учун “Машъал”нинг қизлар жамоасидан 14 нафар футболчи ўсмирлар термасига таклиф этилди.

Аъзамова шогирдлари мусобақанинг «С» гуруҳида Таиланд ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши тўп суради. Ушбу Осиё чемпионатида жами 12та терма жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри ярим финалга йўлланма олишади. Осиё чемпионати финалчилари ва учинчи ўрин соҳиби эса 2014 йили Коста-Рикада бўлиб ўтадган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси Нанкин шаҳрига жўнаб кетиш олдидан Тошкент шаҳрида 20-23 сентябрь кунлари йиғин ўтказади. Гулнора Аъзамова Осиё Чемпионатида иштирок этадиган 23 футболчидан иборат якуний таркибни эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Гулнора Аъзамовага терма жамоада “Машъал” бош мураббийи Баҳром Норсафаров ёрдам бермоқда.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар:
26 сентябрь. Ўзбекистон U-16 - Жанубий Корея U-16
28 сентябрь. Ўзбекистон U-16 - Таиланд U-16

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоасининг Осиё чемпионатида иштирок этадиган якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Лайло Тиловова («Машъал»)
Мафтуна Жонимқулова («Машъал»)
Сарвиноз Эргашева («Севинч»)

Ҳимоячилар:
Шоҳида Тожиддинова («Машъал»)
Соҳибжамол Ражабова («Машъал»)
Анзиля Ермакова («Машъал»)
Мафтуна Шойимова («Машъал»)
Дилноза Бектемирова («Тўмарис»)
Нафосат Жумақулова («Динамо»)
Лианна Норбекова («Бунёдкор»)
Райхон Бекберганова («Тўмарис»)

Ярим ҳимоячилар:
Дарина Федосенко («Локомотив»)
Дилдора Нозимова («Машъал»)
Ситора Нормуродова («Машъал»)
Файёза Самандарова («Машъал»)
Солиҳа Ҳусниддинова («Локомотив»)
Мадина Эргашева («Машъал»)
Мадина Юсупова (Машъал»)
Ўғилой Илашева («Металлург»)
Шодия Тошева («Машъал»)

Ҳужумчилар:
Нилуфар Қудратова («Машъал»)
Умида Зоирова («Бунёдкор»)
Севара Нормуродова («Машъал»)

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +