ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Бахтиёр Бобоевни табриклаймиз!

Киритилган сана: 30.11.2016.

Бугун 30 ноябрь, "Бунёдкор" клуби вице-президенти - бош директори Бахтиёр Бобоевнинг туғилган куни. Бугун ушбу мутахассис 59 ёшга қадам қўйди. 

Бахтиёр Мелиeвич 2002 йили Олий лигада "Машъал" жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди. Бобоев қўл остида "газчилар" 16 та жамоа орасида саккизинчи поғонани эгаллади. Шу йили жамоа 30 та учрашувни 10 тасида ғалаба қозонган бўлса 6 та баҳсда дуранг қайд этди ва 36 очко тўплашни уддалади.

Баҳорги тайёргарлик даврида муборакликлар дастлабки муваффақиятга эришишларига бир баҳя қолди. Пойтахтда ташкил этилган ЎФФ Кубогининг саралаш учрашувларини юқори кайфиятда ўтказиб чорак финалда «Локомотив» (5:2), ярим финалда «Сўғдиёна» (2:1) жамоаларини ҳам енгиб, финалгача етиб келган «Машъал» ҳал қилувчи учрашувда пойтахт вилоятининг «Дўстлик» жамоасига рўбарў келди. Бу пайтда муборакликлар таркиби ўтган мавсумга қараганда 70-80 фоизга ўзгариб кетган, асосий футболчиларни ўтган йилги «Академия»нинг етакчи ўйинчилари ташкил этарди. Финал учрашуви ҳам махсус белгиланганидек «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтди. Рашид Айтеков бошқарган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 1:1 (муборакликлардан тўпни Владислав Сидоров киритди), қўшиб берилган вақтнинг 109-дақиқасида рақиблар ҳужумчиси Равшан Бозоров ўзининг иккинчи, жамоасининг эса ғалаба келтирган тўпини киритиб, Германиядан олиб келинган улкан Кубокни «Дўстлик»ка ҳадя этди.

Миллий чемпионат Бахтиёр Бобоев устозлигида ўтиб, 8-ўрин билан кифояланди. Ваҳоланки, муборакликлар биринчи давра якуни бўйича аутсайдерлар қаторида «жон сақлаётган» эдилар. Жамоанинг уч нафар аъзоси – Илҳом Суюнов, Константин Боев ва Рустам Қодиров мамлакат ёшлар терма жамоаси таркибида Испанияда ўтган халқаро турнирда иштирок этиши муборакликларнинг фахрига айланди.

Биз "Машъал" клуби номидан Бахтиёр Бобоевни таваллуд аёми билан табриклаймиз! Барча эзгу ниятларимизни тилаб қоламиз.

Келажакдаги фаолиятда ва оилавий ҳаётда доимо омад ёр бўлишини тилаймиз!

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
1:0
Олий лига
01.01.2017 15:00

Машъал

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 47-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 40-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 43-39 40
11 Қизилқум 30 34-40 37
12 Динамо 30 24-35 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Шўртан 30 31-52 27
15 Нефтчи 30 26-48 27
16 Обод 30 15-73 9

1 Пахтакор 30 55-32 60
2 Бунёдкор 30 51-34 60
3 Қўқон-1912 30 45-33 54
4 Бухоро 30 59-38 51
5 Шўртан 30 42-29 51
6 Насаф 30 52-43 46
7 Машъал 30 47-36 45
8 Олмалиқ 30 47-40 43
9 Металлург 30 41-43 42
10 Нефтчи 30 48-42 41
11 Локомотив 30 37-44 37
12 Қизилқум 30 40-47 36
13 Навбахор 30 31-55 29
14 Сўғдиёна 30 43-58 27
15 Динамо 30 27-51 27
16 Обод 30 28-68 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
ШАМСИЕВ Шермат Жўрақулович
Клуб президенти
01.01.1963
Худойбердиев Худойназар Тангирович
Ҳисобчи
05.01.1956
+ + +