ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!

Киритилган сана: 07.01.2017.

Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!

 

                     Зиёда тушаётган зулмат

                                                                            (Мақола.)

                                    «Илму маърифат инсонни юксакка

                                     кўтаради.     ХХI        асрда,       мен

                                     ишонаман,  маданият учун,  илму

                                    маърифат учун жонини берадиган

                                    ва буни ҳаётининг асосий мақсади

                                    қилиб қўядиган   янги  авлод пайдо

                                    бўлади.   Биз    ана   шу авдол  учун

                                    яшаяпмиз».

                                                                        Ислом Каримов.

         Бугунги кунда терроризм хавф солмаётган бирир ҳудуд йўқ. Айни кунда дунёнинг 40 яқин мамлакатларида ҳарбий тўқнашувлар содир бўлмоқда. Терроризм хавфи кундан-кунга улканлашиб гўёки қора булутдек ёпирилиб кириб инсоният бошига турли талофатларни ёғдирмоқда. Терроризмнинг гоҳида яширин, гоҳида ошкора хужумини турли шаклларга кўришимиз мумкин. Биргина интернетнинг турли сайтларидан ўрин олган ёвузликка даъват этувчи вайронкор ғояларни ҳисобга олсак, бу терроризмнинг яширин хавфи эканини англаймиз. 2011-йилда Америкада «Эгизаклар» биносидаги портлаш, охирги уч йил давомида Суриядаги урушлар оқибатида 250 мингдан ортиқ инсонлар ҳалок бўлгани, ҳозирда Суриянинг 6,5 миллиондан ортиқ аҳолиси қочоқ сифатида бошқа мамлакатларга чиқиб кетганини терроризмнинг очиқдан-очиқ ҳужуми деб қарасак бўлади. Бутун дунёга ўзининг турли йўллар билан қора ёмғирларини ёғдираётган террористлар ўз маслакдошларини ҳали онги шаклланиб улгурмаган  ёшлар орасидан излаши бугуннинг яна бир оғриқли нуқтасига айланган. Терроризмнинг ўчоғли нуқталаридан бири айни вақтда Афғонистон саналса, бу ўчоқларга олов қалаётган давлат сифатида АҚШни кўришимиз мумкин. Афғонистондаги турли хил толибон гуруҳларнинг узоқ йиллар давомида катта тайёргарлик кўраётганлиги, асосан она сути оғзидан кетмаган ёшларни жалб этиши, Афғонистоннинг нафақат қурол-яроғ билан балки, турли кўринишдаги оғулар билан ҳам ёшларни захарлаши, ўз мақсадлари йўлида динни ниқоб қилиб олишлари фожиали ва аянчли ҳодисаларга сабаб бўлишлари, уларнинг дунёни эгаллаш мақсадида қилаётган ҳаракатлари ҳеч биримизга сир эмас.

         Ўз номи билан дунёни зир титратаётган бу қора қузғун терроризм туфайли ҳозирда ҳар йили 100 миллиондан ортиқ бола вафот этмоқда, 1 миллиард нафардан ортиқ одамлар саводсиз, шундан аксариятини болалар ташкил қилади. Бу ҳолат эса дунёни эгаллашга интилаётган террорчилар ҳаракатига янада фойда бермоқда, яъни террористлар саводсиз кишиларни ва ёш болаларни ўз мақсадлари йўлида қуролга айлантиришмоқда.

        Бугун Ўзбекистонда ёшлар тарбияси, таълимидаги ислоҳотлар тўғрисида қолаверса, баркамол авлодни терроризм қутқусидан асраш мақсадида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Бизда мактабларда бепул таълим берилиши, Ўзбекистон аҳолисининг умумий саводхонлик даражаси 99,34 фоизга етган ҳамда 2012-2015 йиллар давомида халқаро фан олимпиадаларида ёшларимиз 110 та медални қўлга киритганлиги фикримизнинг исботидир. Мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, болалар спортини ривожлантириш, мусиқа мактабларини бунёд этиш, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятини такомиллаштириш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш, «Камалак юлдузлари», «Юрт келажаги» каби танловларни таъсис этиш, қўйингки, жамият ривожи, мамлакатимиз тараққиёти билан боғлиқ барча мақсад ва интилишлар асосида комил инсон, баркамол авлод тарбияси ётади.

          ХХI аср – глобаллашув, ахборот, юксак технологиялар асри. Мамлакатлар ҳудудини зирҳли техникалар билан эгаллаш тўғрисидагина эмас, балки инсон қалби ва онгини забт этишнинг янги йўналишларини кашф этиш борасида бош қотирилаётган аср. Айни пайтда ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Шу ўринда такидлаш керакки, одамлар орасида кенг тарқалган, ёшларнинг доимий ҳамроҳига айланиб, бугун четдан кириб келаётган, халқимиз, хусусан, ёшларимиз кўнглини забт этишга қаратилган маънавий таҳдидлар, 100 дан зиёд хавфли сайтлардан иборат бўлиб, 70-75% и зарарли ғояларнинг ини ҳисобланмиш ИНТЕРНЕТ оммабоп ахборот васитаси келажагимизнинг мустаҳкам илдизларини қўпоришга қаратилган яна бир қуролдир. Даврдаги бир янгилик диққатимни тортди. Швецариялик бир кимса совуқ қуроллар билан коллежга ҳужум уюштиради ва бу ҳужум икки инсоннинг ҳаётига хавф солади. Янгиликларда қайд этилишича 21 ёшлардаги бу киши «Юлдузлар жанги» филмидан таъсирлариб кийинган жангари бўлган. Бугунги кунда бу каби ноҳуш ҳолатларни чет эл янгиликларида тез-тез эшитардик. Бироқ, Ўзбекистон телеканалида кўрсатилган «Сўқирнинг пушаймони» кўрсатувидаги Фирдавс Салимовнинг қилган қилмиши ҳаммасидан ошиб тушди. Унинг мактаб, боғча, коллежларнинг пештоқларига илиб кетган Сурия давлати байроқлари ватанига бўлган ҳиёнатини турли таъсирлар остида мафкураси бузилганини намоён этди. Бу эса бизнинг жуда ҳам оғриқли ҳатто йирингли нуқтамизга айланди десак янглишмаймиз. Ватандош бўлишга нолойиқ бўлган бу каби разил кимсалар қилмишини ўзини Ўзбекистонликман, шу она ватан учун яшаяпман деган ҳеч бир киши оқламайди. Фирдавс Салимов бу қилмиши билан ўз она ватанини, ўзи улғайган «олтин бешиг»ини топтади. Алдашга бола яхши деганларидек, ёшларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, ҳаётларини мисоли ўргимчак тўридек ўраб-чирмаб олаётган интернет тармоғи бир қарашда хавфли кўринмаслиги аммо, оқибати биз кутмаган ва ўта таҳликали ҳодисани келтириб чиқариши мумкин: террорчилик, одам савдоси, хоинлик. Ҳар йили дунёда 4 миллионга яқин киши одам савдосидан жабр кўрмоқда. Жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва вояга етмаганлар ташкил қилади. Машҳур файласуф Кайковус ўзининг «Қобуснома» асарида ана шу ҳаётий ҳақиқатни чуқур таҳлил этиб, қуйидаги ҳаққоний фикрларни баён этган: «Душманлардан қўрқма-нари борса улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма-нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ-улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туришлари туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади». Шунинг учун ҳам: «Огоҳ бўлинг одамлар»-деган даъват ҳамиша бонг ургандек янграб туриши керак.

           Биз буюк мўтабар замин, улуғ аждодларнинг ўлмас мерослари билан озиқланган элнинг фарзандларимиз. ХI-XV асрларда маърифатли дунё бухорийлар, фарғонийлар, хоразмийлар, берунийлар, ибн синолар, улуғбекларни қанчалик иззат-икром қилган бўлса, ХХI-асрда биз халқимиз, миллатимизга нисбатан ана шундай эҳтиромни қайтадан қўлга киритишимиз керак. Ўша улуғ аждодларимиз асос солган ва оламга донг таратган илмий мактабларни замонавий шаклда қайтадан тиклашимиз лозим.

           Бир боғнинг обод бўлишида ҳатто чумолинингда ҳиссаси бор, дейдилар. Ғунчага гулламоқ фарздир, офтобга ҳар тонг уфққа юз кўрсатмоқ фарз. Биз учун эса ватанни севмоқ, унинг бағрида фаровон ҳаёт кечирмоқ уни юксалтирмоқ, энг муҳими бир тану бир жон бўлиб уни асрамоқ фарздир.

           Айни пайтда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози кечаётган бир жараёнда ватанимизнинг тез суъратлар билан тараққий этиши Колумбия университетининг «Бутунжаҳон бахт индекси» рейтингида Ўзбекистон 158 мамлакат орасида 44-поғанада, МДҲга аъзо мамлакатлар оросида эса биринчи қайд этилган. «World Economic Forum» иқтисодиёти энг тез ривожланаётган 13 давлат номини эълон қилди. Жаҳон банкининг «Global iqtisodiy taraqqiyot» прогнозига кўра, 2014-2017 йилгача бўлган даврда йиллик ўсиш даражаси юқори бўлган давлатлар оросида Ўзбекистон 5-ўринда қайд этилган. Кейинги уч йил мобайнида мусиқа ва санъат соҳасида ўтказилган халқаро кўрик-танловларда 530 дан зиёд Ўзбекистонлик ўқувчи ва талабалар ғолиб бўлди. Ўзбекистонда 2 миллиондан ортиқ болалар спортнинг 30 тури бўйича мунтазам шуғулланмоқда. 2012-2015 йилларда 1900 га яқин спортчи ёшларимиз халқаро мусобақаларда ғалаба қозонди. Юртбошимиз таъкидлаганидек: «Ноёб инсоний фазилатга, юксак маънавиятга эга бўлган халқ ҳеч кимга ҳеч қачон қарам бўлмайди, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади».

          Дунёда эллар, мамлакатлар кўп, лекин аждодларимизнинг уйғоқ руҳи кезиб юрган макон, уларнинг нафаси уфуриб турган тупроқ-Ўзбекистон ягона. Бу бизнинг олтин бешигимиз, бизга аталган ҳолол насиба! У бизга тангри томонидан берилган энг улуғ, энг муқаддас туҳфа. Ватанни ким асрайди? Қонида, жонида Ватан дея Широқ, Тўмарислар шивирлаб турган қалблар! Буюк ватандошимиз Фузулий шундай деганди: «Менинг битта ҳаётим бор, борди-ю, мингта ҳаётимга эга бўлган тақдиримда ҳам, ҳаммасини Ватанимга сарфлаган бўлур эдим».

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
18.05.2017 18-30

Насаф

Машъал
1:0
Олий лига
26.05.2017 18-30

Машъал

Обод
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 10 25-7 23
2 Насаф 10 15-6 20
3 Қўқон-1912 11 16-11 20
4 Бухоро 11 17-14 17
5 Навбахор 11 13-11 17
6 Олмалиқ 11 8-10 16
7 Динамо 11 15-13 15
8 Машъал 11 10-9 15
9 Пахтакор 11 10-13 15
10 Сўғдиёна 11 12-17 14
11 Шўртан 11 11-16 12
12 Бунёдкор 10 7-8 11
13 Қизилқум 11 9-13 11
14 Нефтчи 11 8-14 10
15 Обод 11 8-17 9
16 Металлург 10 9-14 8

1 Пахтакор 12 22-13 21
2 Машъал 12 20-15 21
3 Қўқон-1912 12 13-10 21
4 Бухоро 12 20-13 20
5 Шўртан 11 17-11 19
6 Бунёдкор 10 19-14 19
7 Олмалиқ 11 17-13 17
8 Қизилқум 12 19-20 16
9 Нефтчи 11 16-15 14
10 Насаф 11 17-17 14
11 Металлург 11 15-16 14
12 Локомотив 10 10-12 13
13 Сўғдиёна 12 15-20 12
14 Обод 12 14-21 10
15 Динамо 12 10-21 10
16 Навбахор 11 10-23 10
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +