ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Бугун, 9 май, юртимизда Хотира ва қадрлаш куни

Киритилган сана: 09.05.2017.

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қаҳрамонларимизни рухини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи бўлган кишилар тобора камайиб бормоқда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати беқиёсдир. Фашизм устидан қозонилган ғалабага бу йил 72 йил тўлади. Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳали ҳамон ўчгани йўқ.

Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Барча фахрийларимизни, азиз юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаймиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ушбу байрам муносабати билан «Машъал» ПФК жамоаси халқимизни, футбол ихлосмандларини муборакбод этади. Хонадонингизда тинчлик осойишталик, тан хотиржамлик, дастурхонингизга қут барака ва оилавий бахт тилаб қоламиз

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
18.05.2017 18-30

Насаф

Машъал
1:0
Олий лига
26.05.2017 18-30

Машъал

Обод
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 10 25-7 23
2 Насаф 10 15-6 20
3 Қўқон-1912 11 16-11 20
4 Бухоро 11 17-14 17
5 Навбахор 11 13-11 17
6 Олмалиқ 11 8-10 16
7 Динамо 11 15-13 15
8 Машъал 11 10-9 15
9 Пахтакор 11 10-13 15
10 Сўғдиёна 11 12-17 14
11 Шўртан 11 11-16 12
12 Бунёдкор 10 7-8 11
13 Қизилқум 11 9-13 11
14 Нефтчи 11 8-14 10
15 Обод 11 8-17 9
16 Металлург 10 9-14 8

1 Бухоро 11 18-10 20
2 Машъал 11 17-12 20
3 Шўртан 11 17-11 19
4 Бунёдкор 10 19-14 19
5 Пахтакор 11 17-13 18
6 Қўқон-1912 11 10-8 18
7 Олмалиқ 11 17-13 17
8 Қизилқум 11 17-17 16
9 Насаф 10 17-15 14
10 Нефтчи 11 16-15 14
11 Локомотив 10 10-12 13
12 Сўғдиёна 11 15-15 12
13 Металлург 10 13-16 11
14 Навбахор 11 10-23 10
15 Обод 11 11-18 9
16 Динамо 11 7-19 7
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +