ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Ўтганлар ёд этилди

Киритилган сана: 09.05.2017.

Бугун 9 Май юртимизда Хотира ва қадрлаш куни.

 

Шу муносабат билан «Машъал» ПФК болалар футбол мактаби тарбияланувчилари ва бир қатор футбол мактаб мураббийлари, марҳум Баҳром Вафоев ва клубнинг ашаддий мухлиси бўлган Бахриддин Рўзиев, ҳамда клуб академиясининг собиқ директори, Борис Серостановларнинг қабрлари зиёрат қилиниб қуръон тиловат қилинди.

~

 

Шундан кейин мураббийлар ва футбол мактаб  тарбияланувчилари  “Хожа Абдуллоҳ, ибн Муборак ал- Марвазий ” зиёратгоҳига ташриф буюриб буюк авлоний хоклари зиёрат қилинди.

~

 

 Шунингдек «Машъал» ПФК да фаолият юритган мутахасис, Бахтиёр Давлатов ва «Машъал» жамоамиз тарбияланувчиси ва футболчиси марҳум, Александр Шадрин лар яна бир бор ёдга олинди.

 

~

 

Бахтиёр Давлатов Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Насаф”, “Машъал”, “Металлург” сингари клубларда тўп сурган.

Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович 2013 йил оламдан  ўтган.

 

~

 

Александр Шадрин 1988 йил таваллуд топган ушбу футболчи «Машъал» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2006 2010 йиллар мобайнида Олий лигада тўрт мавсум “Газчилар” шаънини ҳимоя қилган. 2011 йил «Навбаҳор» да тўп сурган. 2012 йилдан 2016 йилга қадар «Локомотив» либоси остида майдонга тушган. Миллий терма жамоамиз сафида 4да баҳсда майдонга тушиб 1та гол киритган. Унинг киритган тарихий голи миллий терма жамоамизнинг Япония устидан сафарда ғалаба қозонган ягона учрашуви бўлиб турибди. Шадрин 2014 йилнинг 21 июньида оламдан  ўтган.

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
19.06.2017

Машъал

Нефтчи
2:2
Олий лига
25.06.2017 19-00

Динамо

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 13 33-8 32
2 Насаф 13 19-9 26
3 Қўқон-1912 14 22-16 26
4 Олмалиқ 14 12-11 23
5 Пахтакор 14 15-18 21
6 Бухоро 14 23-20 20
7 Машъал 14 15-13 19
8 Навбахор 14 16-15 19
9 Динамо 14 18-18 18
10 Қизилқум 14 13-16 17
11 Сўғдиёна 14 18-24 17
12 Бунёдкор 13 12-14 15
13 Шўртан 14 14-19 15
14 Металлург 13 16-17 14
15 Нефтчи 14 12-23 11
16 Обод 14 9-26 9

1 Шўртан 14 23-12 28
2 Пахтакор 14 28-16 27
3 Қўқон-1912 14 18-13 27
4 Бунёдкор 13 25-18 25
5 Машъал 14 24-19 24
6 Бухоро 14 29-17 23
7 Нефтчи 14 24-19 20
8 Олмалиқ 14 21-17 20
9 Локомотив 13 15-21 19
10 Металлург 13 21-20 18
11 Қизилқум 14 23-27 16
12 Сўғдиёна 14 22-25 15
13 Насаф 13 20-23 14
14 Обод 14 17-25 11
15 Динамо 14 13-29 10
16 Навбахор 14 13-35 10
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ботир Нoсиров
Дарвозабон
11.06.1985
Cувонқулов Отабек Холмуротович
Ўйингох мудири
02.06.1981
+ + +