ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон U-23 ғалаба қозонди, Раҳимжон Давронов 70 дақиқа ўйнади

Киритилган сана: 23.12.2017.

19 декабрдан ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси кеча Қаршида "Насаф" клубига қарши дастлабки назорат учрашувини ўтказди.

“Машъал” жамоамизнинг ёш посбони Раҳимжон Давронов U-23 терма жамоамиз асосий таркибида майдонга тушди. Учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтиб 0:3 ҳисобида U-23 терма жамоамиз ғалабаси билан якун топди. Голларга Андрей Сидоров (6-дақиқа), Бобир Абдихолиқов (58-дақиқа) ва Достон Ҳамдамов (90+3) муаллифлик қилишди.

 

Мазкур назорат ўйинлари орқали Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё чемпионатидан олдин янги тактик усулларни синовдан ўтказиб, таркибдаги барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олмоқда. Бугун "Насаф" жамоасига қарши иккинчи назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.

 

 

Ўртоқлик учрашуви

“Насаф” – Ўзбекистон U-23 0:3 (0:1)

22.12.2017. “Марказий” стадион. 17:00да

 

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Зуфар Элибоев, Комилжон Расулов (барчаси Қарши шаҳридан)

Назоратчи: Шуҳрат Игамбердиев (Қарши).

 

Голлар: Андрей Сидоров (6), Бобир Абдухолиқов (58), Достон Ҳамдамов (90+3)

 

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов (с), 10.Дилшод Раҳматуллаев, 8.Сирожиддин Қўзиев, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 15.Шахбоз Эркинов, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захирадан майддонга тушганлар: 25.Машҳур Муҳаммаджонов, 6.Дилшод Саитов, 38.Сардор Сайдуллаев, 69.Худоёрхон Сағдуллаев, 18.Илҳом Алижонов, 42.Нажмиддин Нормуродов, 45.Дилшод Хушбаков, 20.Ислом Кенжабоев, 7.Шерзод Насруллаев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов.

 

Ўзбекистон U-23: 21.РАХИМ ДАВРОНОВ, 23.Аббос Отахонов, 20.Достон Турсунов (с), 14.Аваз Маматхўжаев, 18.Ҳусниддин Ғофуров, 15.Ойбек Рустамов (4.Акром Комилов 55), 6.Азизжон Ғаниев (7.Одил Ҳамробеков 46), 17.Суҳроб Нуруллаев (11.Достон Ҳамдамов 46), 10.Жавоҳир Сиддиқов (22.Бобир Абдухолиқов 55), 8.Жасур Яхшибоев, 19.Андрей Сидоров.

Захирадан майдонга тушганлар: 12.Дилшод Ҳамроев, 1.Ботир Эргашев, 2.Рустам Ашурматов, 13.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 5.Дониёр Нарзуллаев.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-06-29 19:30

Машъал

Андижон
2:2
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-07-04 19:30

Андижон

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Сурхон 16 33-15 32
2 Андижон 17 33-20 32
3 Машъал 16 25-13 32
4 Истиқлол 15 25-20 25
5 Хоразм 16 32-29 22
6 Динамо 16 20-18 17
7 Шўртан 16 16-24 14
8 Норин 17 16-36 13
9 Орол 15 16-41 9

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +