Кириб келаётган Янги 2018 йил байрами билан «Машъал» профессионал футбол клуби жамоаси номидан барчангизни қизғин табриклаймиз.
Якунига етган футбол мавсуми жамоамиз учун омадли келди. Жамоамиз Ўзбекистон XXVII миллий чемпионатида “Супер лига ” да янада қийин мавсум кутиб турибди ва ўйлаймизки, футболчиларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани аъло даражада бажара олишади.
Шу ўринда ўзбек футболига бефарқ бўлмаган барча инсонларни эшик қоқиб кириб келаётган Янги йил байрами билан Машъал футбол клуби раҳбарияти, ишчи-ходимлар, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда фан-клуб аъзолари номидан муборакбод этиб қоламиз. Янги йил ҳаммамиз учун омадли ва янада муваффақиятли келсин!
Манба: fcmashal.uz