ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Ўтганлар ёд этилди

Киритилган сана: 09.05.2018.

«Машъал» ПФК да  фаолият юритган мутахасис, Бахтиёр Давлатов ва «Машъал» жамоамиз тарбияланувчиси ва футболчиси марҳум, Александр Шадрин лар яна бир бор ёдга олинди.

Бахтиёр Давлатов Ўз вақтида “Янгиер”, “Косонсой”, “Насаф”, “Машъал”, “Металлург” сингари клубларда тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Бахтиёр Давлатов 2013 йил  оламдан ўтди.

Янгиерда туғилиб ўсган Бахтиёр Давлатов 36 ёшида футболчилик фаолиятини тугатганди. Шундан бери “Машъал”, кейинчалик “Янгиер” жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётганди. Бахтиёр Бойжонович 2013 йил оламдан  ўтган.

Александр Шадрин 1988 йил таваллуд топган ушбу футболчи «Машъал» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2006 2010 йиллар мобайнида Олий лигада тўрт мавсум “Газчилар” шаънини ҳимоя қилган. 2011 йил «Навбаҳор» тўп сурган. 2012 йилда 2016 йилга қадар «Локомотив» либоси остида майдонга тушган. Миллий терма жамоамиз сафида 4да баҳсда майдонга тушиб 1та гол киритган. Унинг киритган тарихий голи миллий терма жамоамизнинг Япония устидан сафарда ғалаба қозонган ягона учрашуви бўлиб турибди. Шадрин 2014 йилнинг 21 июньида оламдан  ўтган.

Борис Степанович Серостанов  футболчилик даврида кўплаб ютуқларга эришганди. Мураббийлик фаолияти мобайнида эса 1994 йил 1-лигада иштирок этган «Машъал»ни бошқариб, мавсум якунларига кўра олий лигага олиб чиққан ҳамда 1995 йилги мавсумда жамоани олий лигада бошқарганди. Муборакда «Машъал» болалар футбол академияси ташкил этилганидан сўнг Борис Серостанов дастлаб академияда мураббий сифатида иш бошлаган, охирги пайтларда эса методист-мураббий бўлиб ишлаб келаётганди. 1949 йилнинг 17 октябрида туғилган Борис Степанович агар ҳаёт бўлганида шу йилнинг кузида 69 ёшни қарши оларди.

 

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-13 14:30

Норин

Машъал
1:3
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-19 14:30

Машъал

Андижон
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 33 57-30 63
2 Машъал 31 50-26 60
3 Истиқлол 30 49-30 54
4 Сурхон 32 58-40 50
5 Динамо 30 41-24 49
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 30 33-66 23
9 Норин 32 25-66 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +