ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Раҳимжон Давронов Ўзбекистон миллий терма жамоасида

Киритилган сана: 17.05.2018.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинга ҳозирлик кўрмоқда.Бугун эрта тонгда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга жўнаб кетди.

Асосан миллий чемпионатимизда иштирок этаётган ёш футболчилардан ташкил топган миллий терма жамоамиз ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш учун Эронга жўнаб кетди. Футболчиларимиз сафар олдидан Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Ушбу йиғинда “Машъал” жамоасининг асосий дарвозабони Раҳимжон Давронов  жалб этилди.


Машғулотларда тўлиқ таркиб билан қатнашган футболчиларимиз асосан ўртоқлик ўйинида қўлланиладиган тактика ва айрим стандартлар бўйича машғулот олиб боришди. Эронга етиб боргандан сўнг терма жамоамиз вакиллари мураббийлар кенгаши бошчилигида назарий машғулотларга киришадилар.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрондаги “Озодий” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қуйидаги таркибда йўл олди:

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон – «Насаф»
Эргашев Ботирали – «Навбахор»
ДАВРОНОВ РАҲИМЖОН – «МАШЪАЛ»

Ҳимоячилар:
Ашурматов Рустамжон – «Бунёдкор»
Қобилов Исломжон – «Бунёдкор»
Комилов Акрамжон – «Бунёдкор»
Турсунов Достон – «Нефтчи»
Алижонов Ҳожиакбар – «Пахтакор»
Отахонов Аббосжон – «Металлург»
Нарзуллаев Дониёр – «Насаф»

Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон – «Насаф»
Ғаниев Азизжон – «Насаф»
Сидиқов Жавоҳир – «Қўқон 1912»
Турғунбоев Азизбек – «Навбаҳор»
Яхшибоев Жасур – «Пахтакор»
Машарипов Жалолиддин – «Пахтакор»
Кенжабоев Ислом – «Насаф»
Ғиёсов Хуршид – «Бунёдкор»
Собирхўжаев Сардор – «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло – «Металлург»
Сидоров Андрей – «Қизилқум»

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-13 14:30

Норин

Машъал
1:3
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-19 14:30

Машъал

Андижон
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 33 57-30 63
2 Машъал 31 50-26 60
3 Истиқлол 30 49-30 54
4 Сурхон 32 58-40 50
5 Динамо 30 41-24 49
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 30 33-66 23
9 Норин 32 25-66 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +