ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

Фарғонадан бир очко билан қайтдик

Киритилган сана: 14.06.2018.

ПРО- лиганинг 14-турида “ Машъал ” жамоамиз сафарда Фарғонанинг “ Истиқлол ” жамоасига қарши ўтказиб жанговар дуранг қайд этишди.

Учрашув тенг курашлар остида кечди. Баҳснинг 17 дақиқасида Элёр Акбаров голи  “Истиқлол” жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 1-0. Орадан кўп ўтмай аниқроғи 25 дақиқада “Машъал” жамоаси тўп урари Хумоюн Муртазоев ҳисбони тенглаштирди.1-1. Бир неча бор майдон эгалари дарвозаси томон кучли ва аниқ зарбалар берилди, аммо уларнинг баъзиларини дарвозабон бартараф этган бўлса яна баъзиларига аниқлик етишмади. Якунда жамоамиз Фарғонадан бир очко билан қайтишди

“ИСТИҚЛОЛ” – “МАШЪАЛ” 1:1

Фарғона шаҳри. “Истиқлол” стадиони. 332 томошабин.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Мўмин Мажидов, Элдор Турсунов, Жавоҳир Ҳакимов.

Назоратчи – Артём Арутюнов.

Комиссар – Бекзод Арипов.

Голлар: Элёр Акбаров, 17 (1:0). Ҳумоюн Муртазоев, 25 (1:1).

 

"Истиқлол": Элдор Исабоев, Азиз Мадалиев, Жасурбек Эрмаматов, Абдухолиқ Қурбонов (Давлатбек Ярбеков, 52), Элёржон Акбаров, Шерзод Тўхтасинов (Темур Толипов, 76), Темур Султонов (Бобур Аминхонов, 69), Руслан Абдухамидов (Абдулазиз Ёқубов, 71), Анвар Хожимирзаев, Сардор Теляпов (Худойберди Холиқов, 70), Қахрамон Махамаджонов.

 

"Машъал": Рахимжон Давронов, Сардор Раҳмонов, Асилжон Бегимқулов, Сардор Абдураимов, Мирзакамол Камолов (Мақсуджон Махмудов, 88), Хумоюн Муртазоев, Аббос Шодмонов (Абдуллоҳ Олимов, 74), Хусниддин Алиқулов, Бобур Қосимов (Никита Павленко, 85), Акрамжон Бахриддинов (Шаҳзодбек Убайдуллаев, 90), Санжарбек Зокиров (Зафарбек Акрамов, 62).

 

Огоҳлантиришлар: Қахрамон Махамаджонов (24), Сардор Теляпов (61), Темур Толипов (90+1) - Санжарбек Зокиров (39), Асилжон Бегимқулов (57), Акрамжон Бахриддинов (58), Абдуллоҳ Олимов (78), Хусниддин Алиқулов (88).

Четлатиш: Хусниддин Алиқулов (90+6, “Машъал”).

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-06-29 19:30

Машъал

Андижон
2:2
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-07-04 19:30

Андижон

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Сурхон 16 33-15 32
2 Андижон 17 33-20 32
3 Машъал 16 25-13 32
4 Истиқлол 15 25-20 25
5 Хоразм 16 32-29 22
6 Динамо 16 20-18 17
7 Шўртан 16 16-24 14
8 Норин 17 16-36 13
9 Орол 15 16-41 9

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +