ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

«ХОРАЗМ» - «МАШЪАЛ»: ЎЙИН ОЛДИДАН

Киритилган сана: 02.10.2010.
Бугун «Машъал» Урганчда «Хоразм» клубининг меҳмони бўлади. Бу учрашув ҳам кескин ва курашларга бой тарзда ўтиши кутиляпти. Бундай дейишимизнинг боиси ҳозир «Хоразм»га уч очко ниҳоятда зарур. Ўз навбатида «Машъал» ҳам «Хоразм»га қарши охирги уч ўйиндан бери давом этиб келаётган нохуш анъанага барҳам беришга ҳаракат қилади.

Хоразмликлар иккинчи даврани тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов бошчилигида бошлашди. Аммо жамоа ўзини кўрсата олмагач, қўқонлик мутахассис ишдан бўшатилди ва Вали Султонов яна ўз лавозимига қайтарилди. Вали оға бошчилигидаги жамоа дастлаб Тошкентда «Пахтакор» билан куч синашиб 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради, кейин эса уйда «Нефтчи»дан 2:1 ҳисобида устун келди. «Машъал»га келсак жамоамиз ўтган турни Муборакда «Пахтакор»га қарши ўтказиб 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу ўринда «Хоразм» ва «Машъал» клублари ўртасидаги охирги уч ўйинни ёдга оладиган бўлсак, ўтган мавсум «Хоразм» ҳар иккала баҳсда ҳам бир хил 2:1 ҳисобида «газчилар»ни мағлубиятга учратганди. Шу йилнинг биринчи даврасида Муборакда кечган ўйинда эса ҳисоб очилмаган. Кўриниб турибдики, охирги уч ўйиндан бери «Машъал» «Хоразм» устидан ғалаба қозона олмаяпти.

Шу боис ҳам навбатдаги беллашув кескин ва муросасиз кечиши кутиляпти. Бугунги ўйинни бошқариб бориш тажрибали рефериларимиздан бири Владислав Цейтлинга ишониб топширилди. Унга қанотларда Валентин Шашков билан Владлен Лушин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Алишер Мўминов, учрашув назоратчиси эса Вячеслав Валицкий.

Шунингдек, навбатдаги 22-турда қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади.

2 октябрь (шанба)

«Нефтчи» «Қизилқум»
Ҳакам:
Б.Намозов (Тошкент).
«Насаф» «Бунёдкор»
Ҳакам:
Р.Эрматов (Тошкент).
«Локомотив» «Динамо»
Ҳакам:
Р.Саидов (Тошкент).
«Металлург» «Андижон»
Ҳакам:
В.Коваленко (Тошкент).
«Пахтакор» «Олмалиқ»
Ҳакам: Р.Бобомуродов (Навоий).

3 октябрь

«Шўртан» «Навбаҳор»
Ҳакам:
О.Рубаков (Тошкент).

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +