ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

ЎРИНБОСАРЛАР "НЕФТЧИ"ДАН УСТУН КЕЛИШДИ

Киритилган сана: 16.10.2010.

"Машъал" клубининг ўринбосарлари навбатдаги турни 15 октябрь куни Муборакда "Нефтчи" ўринбосарларига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда дастлаб 7-дақиқадаёқ Нодир Давлатов пенальтидан тўп киритиб ҳисобни очган бўлса, кейин ҳужумчимизнинг ўзи 23-дақиқада яна бир бор гол муаллифи бўлиб ҳисобни 2:0га етказди. Пенальти белгиланган вазиятда меҳмонлар вакили Соипов деярли бўш қолган дарвозага кириб бораётган тўпни қўли билан қайтариб қолди. Натижада ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатиш билан бирга ўша футболчини шу заҳоти майдондан четлатди. 71-дақиқага келиб "Машъал" ўринбосарлари ҳам бир киши кам бўлиб қолишди. Бу вазиятда Илья Ильин рақибига атайлаб қўполлик қилгани учун иккаинч бор огоҳлантирилди ва натижада у ҳам майдонни тарк этди. Қўлга киритилган ғалабадан сўнг "Машъал" ўринбосарлари 3-ўринни янада мустаҳкамлаб олдилар. Айни пайтда жамоамизни 2-ўринда бораётган "Нефтчи"дан икки очко ажратиб турибди.

"Машъал" - "Нефтчи" - 2:1
Ҳакакмлар: Р.Тошмухамедов (Нукус) - 7,3, Ж.Тошев - 8,2, Н.Қосимов - 7,6, Ф.Норсафаров - 8
Назоратчи: А.Попов (Тошкент).
Голлар: Н.Давлатов (7-пенальти, 23) - О.Исроилов (51).
Огоҳлантиришлар: Д.Ешбаев (38), С.Ҳамроев (45), И.Ильин (53) - У.Боқиев (12), С.Раҳматов (77).
Четлатишлар: И.Ильин (71) - С.Соипов (6).

23-тур. 15 октябрь
"Олмалиқ" - "Хоразм" - 2:0
"Андижон" - "Пахтакор" - 1:0
"Навбаҳор" - "Металлург" - 4:3
"Динамо" - "Шўртан" - 0:2
"Бунёдкор" - "Локомотив" - 0:0
"Қизилқум" - "Насаф" - 0:3
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +