ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

ЁШЛАРИМИЗ МАҒЛУБ БЎЛИШДИ

Киритилган сана: 03.04.2011.

Ўтган жума куни юртимизнинг бир қатор вилоятларида ёшлар лигасининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жумладан "Машъал" ёшлари  "Андижон" ёшлари билан куч синашди.

Жамоалар ҳар йилгидек мазкур баҳсни ҳам  "Наврўз" стадионидаўтказишди. Учрашув ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, дастлабки дақиқаларда ёш "машъалчилар"  ката ташаббусга эга б лишди. Истеъдодли ҳужумчимиз Нодир Давлатовнинг 5-дақиқадаёқ рақиб дарвозасини ишғол этгани ҳам фикримизни тасдиқлайди. Ушбу вазиятда Давлатов рақиб жарима майдони ичида ўзига бироз ноқулай холатда тўп узатилган бўлишига қарамай ҳужумчи чалқанча услубда рақиб дарвозасини ишғол этиб ўйинда ҳисобни очди.

Мазкур голдан кейин "Машъал" футболчиларининг майдонда катта устунлик қилишганини айтиб ўтиш жоиз. Аммо биринчи бўлим якунланиши арафасида, аниқроғи 40 дақиқа ўтиб бораётган бир паллада бош ҳакам Игорь Худойдотов  кутилмаганда Шаҳзод Шаймановга иккинчи сариқни кўрсатиб майдондан четлатди. Ўша вазият ҳақида айтадиган бўлсак бош ҳакам тўп ўз жарима майдони ичида турган Шаҳзодни қўлига текканлигини кўрсатди ва шу онда пенальти белгилади. 11 метрлик тўпни эса Акамал Жўрабоев аниқ бажариб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Майдонда бир киши кам бўлиб қолган муборакликлар шундан сўнг бироз тушкунликка тушиб қолишгандек кўринишди. Шунинг учун ҳам улар орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан яна ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. 44-дақиқада "Андижон"нинг умидли ҳужумчиси Шаҳбоз Жумабоев бир нечта рақибларини усталик билан алдаб ўтган холда Қувватоани яна ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилди.

Иккинчи бўлим эса деярли андижонликларнинг ташббуси билан ўтди. Бир киши кам бўлиб хисобда орта бораётган жамоани тушунса бўларди. Учрашувдаги учинчи гол эса "Машъал" аъзоси ҳисобига ёзилди. Шерзод Файзиев ва Санжар Қувватов ҳаводан узатилган тўпга эгалик қилишда бир-бирларини тушунишмагани оқибатида мезбонлар ҳисобни янада йириклаштиришга эришдилар.

Шу тариқа ёшлар лигасида "Машъал" футболчилари мағлуб бўлишди. 

ПФЛ U-21 4 тур
"Андижан" - "Машъал" - 3:1. 2422 томошабин.
Ҳакам:
Игорь Худайдатов (Тошкент) - 8,1
Қанот ҳакамлари: Аббос Юсупов - 8,2 (Шахрихон), Улуғбек Каримов - 8 (Асака)
Навбатчи ҳакам: Акмал Рахимов - 8 (Андижон)
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
"Андижон": Дилмурод Мамаюсупов 30, Азамат Исаев 2, Азизбек Қаюмов 4, Даврон Турсунов 4 (Икром Ибрагимов 27), Тўҳтасинов Алишер 6 (Фехруз Солоҳиддинов 21), Акмал Жўрабоев 8, Бекзод Ғозиев С 9, Шахбоз Жумабоев 15 (Акмал Эргашев 22), Жасур Қосимов 16 (Шердор Т ҳтасинов 17), Акбар Хажаев 20, Шохрух Махмудов 23
"Машъал": Санжар Қувватов 1 (Ўткир Юсупов 30), Жахонгир Абдум минов 7 (Асадулло Эргашев 11), Каҳрамон Мухаммажонов 8, Шахзод Шайманов 13, Хуршид Суюнов 14 (Юнус Очилдиев 4), Шерзод Файзиев 15, Соҳиб Абдуллаев 16 (Сардор Раҳмонов 2), Шухрат Муҳамадиев 17, Ғуломхайдар Ғуломов 20, Нодир Давлатов 22 (Холмурод Холмуродов 18), Мирзохид Ғофуров 23

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +