ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

ЁШЛАР ЛИГАСИ. «МАШЪАЛ» ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Киритилган сана: 24.04.2011.

Кеча Муборак шаҳрида «Машъал» ҳамда «Пахтакор» жамоаларининг ёшлари ўртасида 7-тур учрашуви бўлиб ўтди. Бунда ёш «газчилар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги уч очкони қўлга киритишди. Шуни айтиш лозим, мазкур баҳсда тўпурар ҳужумчимиз Соҳиб Абдуллаев яна ўзини кўрсатди. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг биринчи бўлими охирларида ҳисоб очилди. Дастлаб Ғуломҳайдар Ғуломов Элдор Тожибоев дарвозасига тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Кейин эса иккинчи тайм ўрталаларида Соҳиб Абдуллаев ҳисобни 2:0га етказди. Фақат ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида «Пахтакор»нинг ёш ҳужумчиси Санъат Шихов орадаги фарқни бироз қисқартиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва баҳс 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди.

Ёшлар лигаси. 7-тур. 23 апрель. Муборак
«Машъал» - «Пахтакор» - 2:1
Голлар:
Ғ.Ғуломов, С.Абдуллаев - С.Шихов.
«Машъал»: Павел Давидов, Насим Шоимов, Элдор Эргашев, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Нодир Давлатов, Соҳиб Абдуллаев, Хуршид Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Мирзоҳид Ғофуров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Муҳаммаджон Абдуллаев.
Захирадан тушганлар: Ўткир Юсупов, Сирожиддин Абдуҳакимов, Юнус Очилдиев.
Ҳакам: И.Ибрагимов.

 

 

 

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +