ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ЎРИНБОСАРЛАР

ЁШЛАР ЛИГАСИ. «МАШЪАЛ» ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Киритилган сана: 12.06.2011.

Кеча Муборак шаҳрида ёшлар лигасининг 11-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди. Унда «Машъал» ёшлари «Нефтчи» ёшларига қарши баҳс олиб бориб, 4:2 ҳиосбида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда аввалига россиялик легионеримиз Андрей Ходикин пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Соҳиб Абдуллаев ҳисобни 2:0га етказди. Бир дақиқа ўтиб эса «Нефтчи» вакили Отабек Исроилов ҳисобни қисқартирди. Ўйиндаги қолган голлар иккинчи бўлимда киритилди. Танаффусдан кейин «машъалчилар»дан Ғуломҳайдар Ғуломов билан Аслиддин Абдиев гол муаллифи бўлган бўлса, «Нефтчи»дан Ғайрат Жўраев пенальтидан тўп киритишга муваффақ бўлди. Дарвоқе, 1995 йилда туғилган ёш ҳужумчи Аслиддин Абдиев шу куни жамоамиз ўринбосарлари сафида дебютини ўтказиб, ўзининг биринчи ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб «Машъал» ёшлари навбатдаги баҳсда ғалаба қозониб, ўз ҳисобидаги очколар сонини 20тага етказиб олишди.

Ёшлар лигаси. 11-тур.
«МАШЪАЛ» - «НЕФТЧИ» - 4:2
«Машъал»:
Ўткир Юсупов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Шаҳзод Шайманов, Хуршид Суюнов, Шерзод Файзиев, Соҳиб Абдуллаев, Асадулло Эргашев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Мирзоҳид Ғофуров, Андрей Ходикин, Николай Риндюк.
Захирадан тушганлар: Козим Аҳмаджонов, Сирож Абдуҳакимов, Аслиддин Абдиев, Мирзобедил Жўраев, Ойбек Эшимов.
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро) - 8,8, Н. Қосимов - 8,4, Ф. Норсафаров - 8,2, С. Сатторов - 7.
Голлар: А. Ходикин (9, пенальти), С. Абдуллаев (13), Ғ. Ғуломов (72), А. Абдиев (84) - О. Исроилов (14), Ғ. Жўраев (77, пенальти).
Огоҳлантиришлар: Х. Суюнов (34), А. Эргашев (60), А. Ходикин (74) - С. Раҳматов (28), Н. Хаипов (86).
Четлатиш: А. Алижонов («Нефтчи», 69).

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +